Россия президенти собиқ маслаҳатчиси «чет эл агентлари» реестрига киритилди
Россия Адлия вазирлиги «чет эл агентлари» рўйхатига етти нафар янги шахс, жумладан, публицист Андрей Пионтковский, ёзувчи Линор Горалик ва Россия президентининг собиқ маслаҳатчиси Андрей Илларионовни киритди.
Россия Адлия вазирлиги «чет эл агентлари» реестрига етти нафар янги шахсни киритди. Рўйхат 18 август, жума куни кенгайтирилди.
Шу тариқа, рўйхатга публицист Андрей Пионтковский, адабиётшунос ва ёзувчи Татяна Сотникова (Анна Берсенева), муаллиф Юлия Горалик (Линор-Жулия Горалик), ҳуқуқ ҳимоячиси Сергей Кривенко, Россия президенти Владимир Путиннинг собиқ маслаҳатчиси – Андрей Илларионов, ёқутистонлик фаол, Мелбурнда яшовчи ва урушга қарши позицияда бўлган Саргилана Кондакова, қалмиқ фаоли Владимир Довданов киритилган.
Бунгача Адлия вазирлиги 27 июль куни «чет эл агентлари» рўйхатини кенгайтирган эди.
Россияда «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун
«Чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун Россияда 2012 йилда пайдо бўлган. Одатда, Россия Адлия вазирлиги ҳар ҳафта, жума кунлари «чет эл агентлари» рўйхатини тўлдиради.
2022 йил 1 декабрдан бошлаб қонун нафақат чет элдан маблағ оладиган, балки хорижий «қўллаб-қувватловга» эга бўлганларни, шунингдек, Россия расмийларига кўра, хорижий таъсир остида бўлганларни ҳам «чет эл агенти» деб эълон қилишга рухсат беради.
Мавзуга оид
12:38 / 18.12.2024
Украина F-16 ва ҲҲМни кузатиб борган РФ агентларини фош қилди
10:09 / 04.12.2024
Сербия парламентига «чет эл агентлари» ҳақидаги қонун лойиҳаси киритилди
10:40 / 26.11.2024
Варламовга «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонунни бузганлик бўйича иш очилди
11:04 / 15.11.2024