Жаҳон | 20:12 / 14.09.2023
12090
1 дақиқада ўқилади

Путин Ким Чен Инга скафандр қўлқопини совға қилди

КХДР раҳбари Ким Чен Ин Россияга ташрифи вақтида Владимир Путин билан совға алмашганини Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тасдиқлади.

Фото: Reuters

«Чиндан ҳам совғалар алмашинуви бўлди. Биз бундай нарсаларни оммага алоҳида эълон қилмасликни афзал кўрамиз. Путин корейслар етакчисига бир неча бор фазода бўлган космонавт кийими қўлқопини ҳамда Россияда ишлаб чиқарилган юқори сифатли карабинни совға қилди», — деди Песков.

Ўз ўрнида Ким Чен Ин КХДРда ишлаб чиқарилган карабинни Путинга ҳадя қилган. Песковга кўра, «бошқа совғалар» ҳам бўлган.

Аввалроқ Путин ва Ким Чен Ин Россиянинг Узоқ Шарқидаги «Восточний» космодромида учрашгани ҳақида хабар берилганди. 13 сентябр кунги расмий кечки овқат пайтида Ким Чен Ин Россия президентини Шимолий Кореяга ташриф буюришга таклиф қилгани, Путин эса бу таклифга рози бўлгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда