Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Жалолиддин Машарипов фаолиятини Европада давом эттиради.

Грециянинг «Пансерраикос» клуби Ўзбекистон миллий жамоасининг 30 ёшли ҳужумкор яримҳимоячиси билан бир йиллик шартнома имзоланганини расман эълон қилди.

Машарипов «Ан-Наср» клубини тарк этгач, Греция жамоаси сафига эркин агент сифатида қўшилган.

Маълумот учун, «Пансерраикос» клуби Серре шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуб саналади. Ушбу жамоа Греция Суперлигасида 5-турдан кейин 6 очко билан 8-ўринда бормоқда. «Пансерраикос» сўнгги 3 ўйинида дуранг қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Машарипов сўнгги бир ой давомида «Пахтакор» сафида машғулот ўтказаётганди.