«Зилзила деб қўрқиб кетгандик» — Сергелидаги аҳоли вакиллари портлашдан кейинги дақиқалар ҳақида
Портлаш тўлқини омборхона яқинидаги уйлар деразаларини синдириб, эшикларни улоқтириб юборган.

Фото: Kun.uz
Kun.uz мухбири Сергели туманида портлаш рўй берган ҳудуд аҳолиси вакиллари билан суҳбатлашди.
«Ҳамма ёқ ёп-ёруғ бўлиб кетди. Осмонга қарасак, портлашнинг зарралари тушиб келяпти. Гупиллаб кетди. Қўрқиб кетдик.
Хўжайиним деразадан қараб зилзила бўлмади деб айтди. Портлади деди. Кейин ўзимни босиб, болаларни кийинтириб пастга тушдим. Биз зилзила деб қўрқиб кетдик.
Кечқурун ҳамма ухлайди. Эшикларимиз отилиб, қизимнинг устига тушишига озгина қолибди. Йигирма сантиметр ҳам қомаган, шундай ёнида ётибди. Эшикларимиз отилиб кетган, деразаларимиз тўкилиб тушган. Ўзимиз зарар кўрмадик, алҳамдилуллоҳ, Аллоҳ ўзи асради», — дейди омборхона яқинидаги кўп қаватли уйда истиқомат қилувчи хонадон эгаларидан бири.
Шу ҳудудда ижарада яшовчилардан бири унга зарар етмагани, лекин квартира деразаси ойналари синиб кетганини айтди.
«Биз бу ерда квартирантмиз. 3 ойлик чақалоққа қарардим. Подъездда жанжал бўлиб кетди. Чиқсак, подъезд қон. Шу билан эрталаб соат 05:00 гача кўчада бўлдик. Уйимиз ойналари зарар кўрди. Бироқ шукрки, ўзимизга ҳеч нарса қилмади», — деди аёл.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин ҳақида 02:43 да хабар топгани маълум бўлди. Уни ўчиришига 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон жалб қилинди. Ёнғин 05:02 да қуршаб олинди. Ўчириш ишларига вертолётлар жалб қилинди.
Портлаш оқибатида 16 ёшли ўсмир вафот этди. Жабрланганлар умумий сони 163 нафар экани, шундан 138 кишига саломатлиги яхши бўлгани учун амбулатор тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига жавоб берилгани, яна 24 киши шифохоналарда қолаётгани айтилди.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан ҳолат юзасидан ҳукумат комиссияси тузилди. Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигида комиссия омборхонада содир бўлган фавқулодда ҳодисани ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича иш олиб боради.
Шунингдек, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» ва «б» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Портлаш натижасида жабрланган уй эгаларига зарар қопланиши билдирилди. «Моддий зарар 2-3 кун ичида қопланади, бу муаммоларни ҳал қиламиз», деган Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Латвия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни Болтиқбўйи ва Скандинавия мамлакатларида ишга жойлаштиради
Ўзбекистон | 14:12
-
Reuters: Россия ҳарбий таъминот учун АҚШ фирмасидан фойдаланмоқчи
Жаҳон | 13:53
-
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Ўзбекистон | 13:48
-
Фаластинни тан олмоқчи бўлаётган Франция, Трампдан Путинга сўнгги ултиматум ва «Толибон»ни террорчилар рўйхатидан чиқарган Россия — кун дайжести
Жаҳон | 13:46
Мавзуга оид

12:10 / 16.03.2025
Тошкент шаҳри ва Сурхондарё вилоятида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди

12:23 / 13.03.2025
Тошкентда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 5 суткага қамалди

14:32 / 25.01.2025
Сергелидаги боғчада тарбиячининг қўпол муносабати оқибатида боланинг оёғи синди

20:27 / 13.12.2024