Жаҳон | 14:45 / 09.11.2023
16110
7 дақиқада ўқилади

Яқин Шарқдаги урушнинг бир ойи. Ғазо, Ғарбий соҳил ва Ливан чегарасидан суратлар

Яқин Шарқда бошланган янги уруш бир ойдирки давом этмоқда. Исроил мудофаа армияси Ғазо секторида кенг кўламли амалиёт олиб бормоқда, шунингдек Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида рейдлар ўтказилмоқда. Исроилнинг шимолий чегараларида ЦАҲАЛ «Ҳизбуллоҳ» билан зарбалар алмашинувини амалга оширмоқда — ушбу ҳаракат раҳбари Ҳасан Насруллоҳ 3 ноябр куни гуруҳ 7 октябр куниёқ Исроилга қарши «иккинчи фронт»ни очганини айтганди. Қуйида бир ойлик урушнинг сўнгги кунларида олинган  фотосуратлар келтирилади.

Ливан ва Исроил шимоли 

Исроилнинг Ливан билан чегара ҳудудидаги Кирят-Шмона шаҳрида ўрнатилган вақтинча тўсиқ, 2023 йил 29 октябр
Amir Levy / Getty Images
Хавфсизлик хизмати ходимлари Исроилнинг Ливан билан чегарадаги Кирят-Шмона шаҳрида ракета зарбаси оқибатида шикастланган автомобилни кўздан кечирмоқда. Исроиллик шифокорларнинг маълумотига кўра, ўққа тутиш оқибатида икки киши яраланган. Зарба учун жавобгарликни ҲАМАСнинг Ливандаги бўлими ўз зиммасига олган. 2023 йил 3 ноябр
Jalaa Marey / AFP / Scanpix / LETA
Исроил артиллериясининг Жўлан тепаликларидаги ўқув машғулоти. 2023 йил 2 ноябр
Ayal Margolin / EPA / Scanpix / LETA
Айта аш Шаб посёлкаси ўққа тутилиши оқибатлари, 2023 йил 4 ноябр
Hussein Malla / AP / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар исроилликларнинг 5 ноябр кунги зарбаси оқибатида портлаб кетган автомобил қолдиқларини кўздан кечирмоқда. Ливан давлат агентлиги маълумотига кўра, автомобил ичидаги тўрт киши ҳалок бўлган — улар Россия фуқаролигига ҳам эга ливанлик журналист Самир Абдул-Ҳусайннинг оила аъзолари бўлган. ЦАҲАЛдагилар Ливан жанубида «„Ҳизбуллоҳ“га алоқадор нишонларга, жумладан транспорт воситаларига зарба берилгани»ни тасдиқлаган, аммо тинч аҳоли вакиллари ўлими юзасидан изоҳ бермаган. 2023 йил 6 ноябр
AFP / Scanpix / LETA
Ливанда «Ҳизбуллоҳ» аъзосининг дафн маросими, 2023 йил 6 ноябр
Bruno Thevenin / SIPA / Scanpix / LETA
Американинг «Жералд Форд» ва «Дуайт Эйзенҳауэр» авиаташувчилари кемалар флотилияси ҳамроҳлигида Ўрта Ер денгизининг шарқий қисмида. АҚШдагилар Исроил соҳиллари яқинида денгиз гуруҳи кучайтирилишидан мақсад «Ҳизбуллоҳ» ва Эронни можарога аралашишдан тийиш эканини билдирган. 2023 йил 3 ноябр
Jacob Mattingly / U.S. Navy / Planet Pix / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Violeta Santos Moura / Reuters / Scanpix / LETA

Қуддус ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳили 

Ғарбий соҳилда Фаластин шаҳри (қуйида) ва кўчиб келган исроилликлар посёлкаси (юқорида)
Dan Kitwood / Getty Images
Исроил кучишлатар тузилмаси ходимлари Шарқий Қуддусда, Ал-Ақсо масжиди яқинида фаластинликни қўлга олмоқда. Ғазо секторида уруш бошланганидан кейин Исроил фаластинликларнинг жума намозини ўқиш учун Ал-Ақсога келишини чеклаб қўйди: бу ерга фақат 50 ёшдан катта эркаклар кириши мумкин. 2023 йил 3 ноябр
saeedqaq / imago images / Scanpix / LETA
Маҳаллий аҳоли вакили Аҳмад Харошешнинг Исроил армияси томонидан вайрон қилинган квартираси харобаларини кўздан кечирмоқда. Исроил томонига кўра, Харошеш 2023 йил майида яҳудийлар посёлкасида икки киши ўлдирилишига алоқадор ҳисобланади. 2023 йил 3 ноябр
Mohammed Nasser / APA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
ЦАҲАЛ кучларининг Жениндаги қочқинлар лагерига рейди вақтида шикастланган турар жойини кўздан кечираётган киши, 2023 йил 5 ноябр
Raneen Sawafta / Reuters / Scanpix / LETA
Исроиллик ҳарбийларнинг Тулкарм шаҳридаги қочқинлар лагерига уюштирган рейди вақтида ҳалок бўлган тўрт нафар фаластинликнинг дафн маросими. ЦАҲАЛдагилар ўнлаб қуролли ҳужумларда иштирок этган тўрт террорчи ўлдирилганини маълум қилган. Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Исроил ва ҲАМАС уруши бошланганидан буён Ғарбий соҳилдаги рейдлар давомида 150 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. 2023 йил 7 ноябр
Zain Jaafar / AFP / Scanpix / LETA
Фаластинлик Рамаллоҳ яқинида ғилдирак ёқмоқда, 2023 йил 3 ноябр
Issam Rimawi / Anadolu / ddp / Vida Press

Ғазо сектори

 

ЦАҲАЛнинг сигнал ракеталари Ғазо сектори устида, 2023 йил 5 ноябр
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Исроиллик ҳарбий Ғазо сектори ҳудудида. Фото: ЦАҲАЛ
Исроиллик ҳарбий хизматчи «Ал-Қудс бригадаси» жангчилари ракета учириш учун фойдаланган қурилма ёнида, 2023 йил 6 ноябр
ЦАХАЛ / AFP / Scanpix / LETA
Фото: ЦАҲАЛ
Исроил ҳарбийларининг Ғазо сектори ҳудудидаги лагери. Фото: ЦАҲАЛ
Amir Cohen / Reuters / Scanpix / LETA
Исроиллик ҳарбийлар мамлакатнинг Ғазо сектори билан чегарадош жанубий қисмида, 2023 йил 6 ноябр
Abir Sultan / EPA / Scanpix / LETA
Фаластинлик қутқарувчилар Хон Юнус шаҳри бўйлаб авиазарбадан кейин омон қолганларни қидирмоқда. 2023 йил 6 ноябр
Mohammed Dahman / AP / Scanpix / LETA
Исроиллик ҳарбийлар томонидан вайрон қилинган бино вайроналари остида одамлар қолаётган бўлиши мумкин. Ғазо секторининг марказий қисми, 2023 йил 6 ноябр
Yasser Qudih / AFP / Scanpix / LETA
ЦАҲАЛ кучларининг Ғазодаги ҳоспитал олдидаги тез ёрдам машинасига зарбаси оқибатлари. ҲАМАС назорати остидаги Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, бу зарба оқибатида 15 кишши ҳалок бўлиб, 50 га яқин киши жароҳат олган. Исроил армияси зарба фактини тасдиқлаган ва унинг оқибатида бир неча террорчи ўлдирилганини маълум қилган. ЦАҲАЛга кўра, гуруҳ тез ёрдам машиналаридан жангарилари ва қуролларини ташишда фойдаланмоқда. 2023 йил 3 ноябр
Ali Jadallah / Anadolu / ddp / Vida Press
Hatem Moussa / AP / Scanpix / LETA
Ғазо шаҳрида вайрон бўлган бинолар, 2023 йил 5 ноябр
Mohammed Saber / EPA / Scanpix / LETA
Хон Юнус шаҳри бўйлаб авиазарба оқибатлари, 2023 йил 4 ноябр
Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA
Ғазодаги қуролланган гуруҳлар томонидан Исроил бўйлаб учирилган ракеталар, 2023 йил 7 ноябр
Mohammed Saber / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид