Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усмонов Civil Service College бош ижрочи директори Жонатан Пирс бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди.
“Дунё” хабарига кўра, учрашувда хорижий томонга Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг билим ва кўникмаларини мунтазам равишда ошириб бориш, “Келажак лидерлари”ни шакллантиришнинг аҳамияти ҳамда янги авлод раҳбар кадрларини самарали тайёрлаш бўйича пировард мақсадлар ҳақида маълумот берилди.
Музокаралар давомида давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш, раҳбар кадрлар учун мунтазам ўқув курсларини ташкил этиш бўйича Civil Service College вакилларининг фикрлари тингланди.
Британия томони республика туман ва вилоят ҳокимликлари вакиллари учун маҳорат дарслари, қўшма тренинг ва ўқув курсларини ташкил этиш бўйича илгари сурилган таклифларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.
















