Жаҳон | 13:14 / 21.12.2023
52964
3 дақиқада ўқилади

«Киевдаги параддан кейин бизга буни ким тақиқлайди?» — Россиялик сиёсатчи СССР ҳудудларини РФга бирлаштиришни таклиф этди

У мисол сифатида Ўзбекистонни қўшиб олиб, у ерда рус тилини ўргатиш кераклиги, шундан сўнггина уларга гастарбайтер сифатида Россия ҳудудида ишлашга рухсат бериш мумкинлигини айтган.

Фото: Дмитрий Дубинский / Абзац

Россиялик ёзувчи, сиёсий ва ҳарбий арбоб Захар Прилепин илгари СССРга тегишли бўлган барча ҳудудларни тиклаш ташаббуси билан чиқди. У бу ҳақда Москвадаги матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавоб бериш асносида гапирган.

Прилепин мигрантлар муаммосини ҳал қилиш учун рус аёллари кўпроқ бола туғиши кераклигини таъкидлаган.

«Руслар қанча кўп бўлса, кўп сонли мигрантлар бизнинг юртда ўзини нотўғри тутиши билан боғлиқ муаммолар камроқ бўлади», — деди у. Ёзувчи, шунингдек, «мигрантларни Россияда эмас, балки улар келган давлатларда, дейлик, Ўзбекистонда, ўқитиш»ни таклиф қилди.

Ёзувчи мисол сифатида Ўзбекистоннинг икки миллион фуқароси шу ерда яшаётгани учун Россия бу ҳудудга даъво қила олишини қайд этган.

«Мен ҳазиллашаётганим йўқ. Биз Совет Иттифоқини қайта тиклаш мавзусини кўтарамиз ва бу бизга исталган вақтда „сизнинг икки миллион фуқаронгиз бизнинг ҳудудда экан, биз сизнинг ҳудудингизга даъво қиламиз, чунки кўпчилик аллақачон шу ерда, ҳаттоки бунга овоз беришган“, дейишга имкон беради. Киевдаги параддан кейин Евроосиё ҳудудида бирор нарса қилишни бизга ким тақиқлайди? Ҳеч ким», – дея Прилепиннинг сўзларини келтирган «Осторожно, новости» Telegram-канали.

Шу билан бирга, у бу ўзининг шахсий фикри эканини қўшимча қилган. Матбуот анжуманида қатнашаётганлар унинг гапини қарсаклар билан қўллаб-қувватлаган.

  • Захар Прилепин 2014 йилдан Украина ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишни бошлаган ва ҳарбий мухбир сифатида «ДХР» ва «ЛХР» ҳудудларида ишлаган. 2016 йил октябридан 2018 йил июлига қадар айирмачилар армиясида баталён командири ўринбосари бўлган. 2022 йил февралида Украинага босқин бошлангач, «Оплот» кўнггиллилар баталёни сафига кириб, урушга отланган. Айни вақтда у полкка айлантирилган ушбу тузилма командирининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ўринбосари саналади.
  • Унга 2023 йил май ойида Нижний Новгород шаҳрида суиқасд уюштирилганди. Ўшанда унинг бошқарувидаги Audi автомобилининг капоти остига жойлаштирилган портловчи қурилма ишга тушганди. Портлаш оқибатида ёзувчининг тансоқчиси ҳалок бўлган, ўзи эса рулда бўлгани туфайли омон қолганди ва тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилганди.
  • Россия ТИВ расмийси Мария Захарова суиқасдда Украина, АҚШ, Буюк Британия ва НАТОни айблаган. BBC маълумотига кўра, суиқасд учун жавобгарликни «Атеш» партизанлик ҳаракати ўз зиммасига олган.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани