Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ўйинчоқларнинг «чет эл агентлари» билан алоқаси текширилади
Россияда ўйинчоқларнинг психологик-педагогик экспертизаси бошланади, деб ёзади «Известия» газетаси. Текширувлар, жумладан, «чет эл агентлар» томонидан ишлаб чиқарилган товарларни аниқлайди.
«Россия сифат тизими» ташкилоти (Роскачество) Россияда болалар ўйинчоқларини психологик ва педагогик экспертизадан ўтказиш учун давлатлараро ГОСТ стандартини ишлаб чиқди. Бу ҳақда 22 январ, душанба куни «Известия» газетаси ўз ихтиёридаги ташкилот ҳужжатига таяниб хабар берди.
Ҳужжат муаллифлари ўйинлар, ўйинчоқлар ва ўйин тузилмаларини таснифлаш мезонларини очиб беради, улар ёрдамида маҳсулотларни «болалар руҳияти учун хавфсиз» деб аниқлаш ва уларни ёшга қараб белгилаш мумкин бўлади. Роскачество болалар саломатлиги ва ривожланишига зарар етказадиган ўйинчоқларнинг 13 та белгисини аниқлади.
Тақиқ болаларни ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид соладиган ҳаракатларга ундайдиган, шунингдек, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш истагини келтириб чиқарадиган маҳсулотларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, «зўравонликнинг мақбуллигини оқлайдиган» ёки «жинсий зўравонлик тасвирларини ўз ичига олган» ёхуд «чет эл агентлари» томонидан ишлаб чиқарилган ўйинчоқлар сотувга қўйилмайди.
«Чет эл агентлари» томонидан тарқатиладиган ахборот маҳсулотлари, Россия қонунчилигига кўра, «салбий таъсирини чеклаш» учун мажбурий маркаланиши керак, деб тушунтирди «Истеъмолчиларнинг ижтимоий ташаббуси» раҳбари Олег Павлов газетага. «Шунинг учун, чет эл агентлари томонидан ишлаб чиқарилган моддий маҳсулотларга, айниқса, болалар каби нозик тоифадаги истеъмолчилар учун чекловлар жорий этиш мантиқий кўринади», деди Павлов.
Мавзуга оид
22:30 / 15.03.2026
Фарғонада айрим болалар ўйинчоқлари савдодан олиб ташланмоқда
22:47 / 27.08.2025
Lego рекорд даромадга эришди
13:33 / 19.04.2025
Россиядаги «чет эл агентлари» рўйхати журналистлар ва блогерлар билан тўлдирилди
11:56 / 12.04.2025