Ўзбекистон | 08:10 / 06.03.2024
7380
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қанча фуқаро коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди

Ўзбекистонда касалланиш 261 085 нафарга етди, соғайиш 99,1 фоизни ташкил қилмоқда. 1637 нафар фуқаро ушбу касалликдан вафот этган. 

Фото: Kun.uz

Жаҳонда коронавирусдан зарарланган 703,8 млн бемордан 7 млн дан ортиғи вафот этган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков хабар берди.

2024 йил 1 март ҳолатига кўра Ўзбекистонда касалланиш 261 минг 085 нафарга етди, соғайиш 99,1 фоизни ташкил қилмоқда. 1637 нафар (0,06 фоиз) фуқаро ушбу касалликдан вафот этган. 

Касалликнинг тарқалганлик даражаси 1,0 ни ташкил этмоқда. ЖССТ экспертлари хулосасига кўра, бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади.

Касалликнинг юқтириб олиш манбаси 35-43 фоиз ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 фоиз ҳолатда бемор қўшнилари, 10-12 фоиз ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот, 4-5 фоиз ҳолатда иш жойидаги мулоқот эканлиги аниқланмоқда.

Вирус геномини ўрганиш (секвенлаш) бўйича ўтказилган сўнги таҳлилларнинг 100 фоизида омикрон штамми аниқланган. 

2023 йил давомида қизамиққа қарши жами 1 млн 575 минг 558 нафар болалар миллий эмлаш календарига мувофиқ эмланди. Улардан 879 минг 314 нафари 1 ёшдаги ва 696 минг 244 нафари 6 ёшдаги болалар КПК вакцинаси (қизамиқ+эпидемик паротит+қизилча инфекцияларига қарши) билан режа асосида эмланди.

Мавзуга оид