Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия соғлиқни сақлаш тизими ўзбекистонлик ҳамшираларга қизиқиш билдирмоқда
Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг NEU Professionals рекрутинг компанияси директори Эдита Озбек билан онлайн тарзда учрашди.
Фото: «Дунё» АА
"Дунё" хабарига кўра, Эдита Озбек миграция соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйишдан мамнун эканлигини билдириб, мамлакатдаги тиббиёт ходимларини Британияда иш билан таъминлашга тайёрлигини айтиб ўтди. Шунингдек, мутахассислик даражасида инглиз тили курсларини ташкил этиш таъкидланди.
Музокаралар натижасида мамлакатнинг соҳавий вазирлик ва идоралари билан манзилли музокаралар ташкил этиш учун мазкур рекрутинг агентлиги ҳамда Қироллик ҳамширалик коллежи (Royal College of Nursing), Ковентри университети (Coventry University), "Мутахассис тил курслари" (Specialist Language Course), виза ва иммиграция вакилларидан иборат делегацияни 20-23 апрел кунлари Ўзбекистонга юбориш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
10:21 / 31.01.2026
Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш бозори қарийб 20 трлн сўмни ташкил этди
11:28 / 15.01.2026
Ҳар куни ўртача 39 минг чақириқ: “103” хизмати статистикаси
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
12:03 / 31.12.2025