Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва шаҳар суди Навалнийнинг адвокатларини ҳибсда сақлаш муддати узайтирилганини тасдиқлади
Терговнинг фикрича, йиллар давомида сиёсатчини ҳимоя қилган Навалнийнинг адвокатлари «мақомидан фойдаланиб» унинг колониядан хатларини мунтазам равишда узатиб турган.
Москва шаҳар суди Алексей Навалнийнинг адвокатлари Вадим Кобзев ва Алексей Липцерни ҳибсга олиш муддатини узайтириш ҳақидаги қарорни ўз кучида қолдирди, деб хабар берди «Медиазона» 24 апрел, чоршанба куни.
Суд март ойида Кобзев, Липцер ва учинчи адвокат Игор Сергунинни ҳибсга олиш муддатини 13 июнгача узайтирган Москванинг Басманний туман суди қарорини ўз кучида қолдирди. Адвокатлар 13 октябрдан бери тергов ҳибсхонасида сақланмоқда. Улар экстремистик ҳамжамиятда иштирок этганликда айбланмоқда (Жиноят кодексининг 282.1-моддаси 2-қисми), бироқ айбини тан олмаяпти.
Терговнинг фикрича, йиллар давомида сиёсатчини ҳимоя қилган Навалнийнинг адвокатлари «мақомидан фойдаланиб» унинг колониядан хатларини мунтазам равишда ўтказиб турган. Шу тариқа, Навалний «экстремистик ҳамжамият раҳбари ва директори функцияларини бажаришда давом этган», деб даъво қилмоқда тергов.
16 ноябр куни Росфинмониторинг уч адвокатни «экстремистик фаолият» ёки «терроризм»га алоқадорлиги ҳақида маълумот бор шахслар ва ташкилотлар рўйхатига қўшди. Уларнинг банк ҳисоблари блокланган.
Кобзев, Липцер ва Сергунин ҳибсга олингандан сўнг, Навалнийнинг бошқа адвокатлари, Россияни тарк этишга муваффақ бўлган Александр Федулов ва Олга Михайловалар сиртдан ҳибсга олинди.
Ямал-Ненец автоном округи федерал жазони ижро этиш хизмати 2024 йил 16 феврал куни тушдан кейин Алексей Навалнийнинг Харпдаги колонияда вафот этгани ҳақида хабар берди. Унинг ўлими ҳақидаги хабарда сиёсатчи табиий сабабларга кўра вафот этгани айтилади. Сиёсатчининг тарафдорлари унинг ўлдирилганига ишонади.
Мавзуга оид
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
16:10 / 10.03.2026
Навалний жамоаси жасад ёрилиши бўйича материалларни ошкор қилди
16:35 / 17.02.2026
Кремл Навалнийнинг заҳарланиши ҳақидаги айбловларни “қатъий” рад этди
11:54 / 17.02.2026