Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича янги режаларни тайёрлади. Бу режалар “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасида акс этган.

Ҳозирча жамоатчилик муҳокамасига қўйилмаган ҳужжат вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда. Ҳужжат матни Kun.uz ихтиёрида мавжуд.

Лойиҳада 2024 йил 1 майдан бошлаб қуйидагиларни жорий этиш таклиф этилган:

  • қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш;
  • уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари сотувини фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномалари банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг амалга оширилганини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади.

Шунингдек, товар ва хизматлар нархи 3000 доллардан ошиқ бўлганда, тўловларни фақат нақд пулсиз шаклда амалга ошириш таклиф этилмоқда. Улгуржи савдони ҳам тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китобларга ўтказиш режалаштирилган.

2024 йил 1 июлга қадар:

  • шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосланган қурилиш объекти учун қурилиш материаллари ва сарф-харажатларининг чекланган ўртача миқдорини қатъий белгилаш тизимини жорий этиш;
  • “POS” терминаллар ўрнатиш харажатларини фойда ва айланмадан олинадиган солиқ базасидан чегириб ташлаш;
  • “POS” терминаллар орқали амалга оширилган товар айланмаларига нисбатан фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ставкаларини 5 фоизга камайтириш таклиф қилинмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳада Солиқ қўмитасининг ваколатларини кенгайтиришга қаратилган қуйидаги нормалар ҳам бор.

ҚҚС суммасини қайтариш муддати узайтирилиши мумкин

2024 йил 1 барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан йирик солиқ тўловчилари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаб беришни мурожаат қилинган кундан бошлаб 60 кундан 75 кун ичида амалга ошириш таклиф қилиняпти. Тезлаштирилган тартиб ва тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бундан мустасно.

Эслатиб ўтамиз, ҚҚСнинг салбий фарқ суммасини қайтариб олиш ҳуқуқи тадбиркорларга 2020 йилдан бошлаб