Жаҳон | 11:46 / 01.08.2024
7546
1 дақиқада ўқилади

Пентагон раҳбари: Исроил ҳужумга учраса, АҚШ уни ҳимоя қилади

Шу билан бирга, Ллойд Остин Яқин Шарқда кенг кўламли урушни муқаррар деб ҳисобламайди.

Фото: AP / Kevin Wolf

Қўшма Штатлар Исроил ҳужумга учраса, уни ҳимоя қилишга ёрдам беради. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Филиппиндаги брифингда айтиб ўтди.

Остин Яқин Шарқда йирик уруш муқаррар эканига ишонмаслигини айтди.

Унинг қайд этишича, Вашингтон минтақада кучайиб бораётган кескинликни камайтиришга интилмоқда.

«Мен урушни муқаррар деб ҳисобламайман. Дипломатия учун доим жой ва имконият борлигига ишонаман», — деди Пентагон раҳбари.

Теҳронда ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига изоҳ бериш сўралганда, у бу мавзу бўйича қўшимча маълумотга эга эмаслигини айтди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид