Ёзги Олимпия ўйинларида бокс мусобақасида чоракфинал баҳслари давом этмоқда.

-51 кг вазнда Рио Олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов оғир жангда қозоғистонлик Сакен Бибоссинов устидан 3:2 ҳисобида иродали ғалабага эришиб, яримфинал йўлланмасини қўлга киритди ва камида бронза медалини кафолатлади.

Дўсматов финал йўлланмаси учун 4 август куни Кабо-Верде вакили Давид Де Пинага қарши рингга кўтарилади.

Бунгача ўзбекистонликлардан Лазизбек Мулложонов (-92 кг) ва Баҳодир Жалолов (+92 кг) ҳам яримфинал масаласини ижобий ҳал қилишганди.

-80 кг вазнда эса Тўрабек Ҳабибуллаев икки карра Олимпиада чемпиони, кубалик Арлен Лопес билан муносиб жанг ўтказди ва 2:3 ҳисобида ютқазиб, турнирни тарк этди.