Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳизбуллоҳ» Исроил шимолига ракета зарбалари берилганини эълон қилди
«Ҳизбуллоҳ»нинг таъкидлашича, Исроил шимолидаги ҳарбий базага ўнлаб «Катюша» ракеталари отилган.
Ливаннинг «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати Исроил шимолидаги ҳарбий базага «Катюша» ракеталари билан зарба берди.
Ҳаракатнинг Телеграмдаги баёнотида қайд этилишича, ҳарбий базага зарба Исроил томонининг Ливан жанубини ўққа тутишига жавобан амалга оширилган.
Баёнотда мамлакат шимолидаги Гатун казармаларида жойлашган Исроил армиясининг 146-бригадаси «ўнлаб «Катюша» ракеталари билан нишонга олингани» қайд этилган.
Бошқа томондан, ҳужумга изоҳ берган Исроил Ливаннинг жанубидан Исроил шимолидаги Кабри туманига 30 та «Катюша» ракетаси учирилганини, қурбонлар йўқлигини маълум қилди.
Мавзуга оид
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026