Ван Дамм Руминияда одам савдосига оид жиноий иш фигурантига айланди
Жиноят иши Руминия прокуратурасининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси томонидан тергов қилинмоқда.

Фото: Global Look Press
Ҳолливуд актёри Жан-Клон Ван Дамм исми одам савдоси билан шуғулланган жиноий тармоқни ташкиллаштиришга оид жиноят иши доирасида тилга олинмоқда. Hotnews порталининг ёзишича, актёр фоҳишаликка мажбурланган руминиялик аёллар хизматидан фойдаланган.
Иш Руминия прокуратурасининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлинмаси (DIICOT) томонидан тергов қилиняпти. Қурбонлардан бири кўрсатма берган ва ҳодиса Каннда содир бўлганини айтган. Ван Дамм «эксплуатация қилинадиган шахснинг хизматларидан фойдаланганликда» айбланмоқда.
Жиноий тармоқ руминиялик бизнесмен Морел Боля томонидан ташкил этилган — у EuroDemos нотижорий ташкилоти президенти ва Kasta Morrely мода агентлиги эгаси ҳисобланади. 2022 йил ноябрда у вояга етмаганлар савдосида айбланиб, ҳибсга олинган. Тергов ОАВда тадбиркорга тегишли ташкилотларда аёллар жинсий ва руҳий зўравонликка учрагани ҳақида хабарлар тарқалганидан кейин бошланган.
«2000-2016 йиллар оралиғида бир неча жабрланган шахс (ўша даврда вояга етмаган) Ясси муниципалитетида ташкил этилган нодавлат ташкилот ва мода агентлиги орқали ишга ёлланган ҳамда кейинчалик психологик мажбурлаш (манипуляция ва эмоционал зўравонлик) ёрдамида жинсий эксплуатацияга учраган», — дейилади хабарда. Таъкидланишича, камида беш нафар жабрланувчи аниқланган, тергов давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Қимматга тушган липосакция: блогерни кимлар операция қилди?
Жамият | 19:22 / 04.04.2025
NYT Германиядаги «уруш офиси» ҳақида суриштирув эълон қилди
Жаҳон | 15:18 / 04.04.2025
Минбардаги 25 соат: сенатор Букер нега бундай қилди?
Жаҳон | 22:47 / 03.04.2025
Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди
Ўзбекистон | 22:24 / 03.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Россия элчиси билан учрашди
Ўзбекистон | 13:53
-
«Олтинларимиз қаерда?» — немислар АҚШдаги захиралар юзасидан хавотир билдирди
Жаҳон | 13:35
-
Eutelsat: Германия Киев учун сунъий йўлдош алоқа тизимини тўлаб беряпти
Жаҳон | 13:32
-
Волгоградда 11 нафар ўзбекистонлик вақтинча сақлаш марказида сақланаётгани айтилди
Жамият | 13:29
Мавзуга оид

17:58 / 03.04.2025
Руминияда 30 йил давомида оддий буюм сифатида қараб келинган тош 1 млн долларлик қаҳрабо бўлиб чиқди

23:40 / 08.03.2025
Руминияда Георгескуга президентлик сайловида иштирок этишга рухсат берилди

11:20 / 08.03.2025
Руминияда россияпараст сиёсатчи яна сайловда қатнашади

20:59 / 06.03.2025