Жаҳон | 18:44 / 02.04.2025
950
2 дақиқада ўқилади

Белгия дўконларида тамаки маҳсулотларини кўзга ташланадиган жойга қўйиш тақиқланди

Шунингдек, энди майдони 400 метр квадратдан катта супермаркет ва дўконларда тамаки маҳсулотларини сотиш мумкин эмас.

Фото: Getty images

Белгияда кучга кирган янги қонунга кўра, мамлакатдаги дўконларда тамаки маҳсулотларини кўзга кўринарли жойга қўйиш тақиқланди, деб хабар беради Euronews.

Шунингдек, янги қонунга мувофиқ 400 метр квадратдан катта майдонга эга супермаркет ва дўконларда тамаки маҳсулотларини сотиш бутунлай тақиқланди.

Ушбу чора-тадбирлар тамаки чекишни бутунлай йўқ қилиш режасининг бир қисми ҳисобланади. Улар сигарета ва бошқа қарам қилувчи маҳсулотларнинг кўринишини чеклаш орқали импулсив харидларни камайтириш ва тамакига қарши курашишга қаратилган.

Белгия соғлиқни сақлаш вазири Франк Ванденбрюк раҳбарлигида 1 январдан бошлаб бир марталик электрон сигареталарни тақиқлаш дастури амалга оширилмоқда. «Мақсадимиз — 2040 йилга бориб авлодни тамакидан холи қилишдир. Бундан буён тамаки ёки вейпларни витринага, яъни дўконнинг кўринадиган жойига қўйиш тақиқланади. Бу уларни сотиб олишни тақиқлаш дегани эмас. Харид қилиш учун сотувчидан сўраш керак бўлади», — дейди Ванденбрюк.

Чакана савдогарларга бундан буён тамаки маҳсулотлари билан қандай муомала қилиш тўғрисида аниқ кўрсатмалар ёки материаллар берилмаган. Ҳар бир дўкон тамакини кўринарли жойга қўйишни тақиқлаш муаммосини ҳал қилиш учун ўз ечимини топишга мажбур бўлмоқда — қўлда ясалган пластик пардалардан тортиб, очилганда автоматик равишда ёритиладиган мураккаб жавонларгача.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани