WP: Ҳамас Исроилга 11 сентябрдаги каби ҳужум қилмоқчи бўлган
Ҳамас жангчилари 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумдан анча олдин Исроилда кенг кўламли қатор ҳужумларни режалаштирган эди. Буни Ҳамас қўмондонлик марказларида исроиллик ҳарбийлар томонидан топилган ҳужжатлар тасдиқлайди.
Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати жангчилари 2023 йил 7 октябрдаги ҳужумдан анча олдин Исроилда кенг кўламли қатор ҳужумлар ва терактлар уюштиришни режалаштирган, деб ёзади The Washington Post (WP) 12 октябр, шанба куни ҳаракатнинг Ғазо секторидаги қўмондонлик марказларида исроиллик ҳарбийлар томонидан аниқланган Ҳамас раҳбариятининг 10 та махфий учрашуви баённомаларига таяниб.
Ўнлаб саҳифаларда Ҳамаснинг режаси батафсил баён этилган — у 7 октябрдаги ҳужумдан анча катта. У 2001 йил 11 сентябрда АҚШдаги каби Тел-Авивда осмонўпар бинога ҳужум, шунингдек, темирйўллардаги портлашларни ўз ичига олади. WP қайд этишича, журналистлар қўлга киритган 59 саҳифалик хат ва ҳужжатлар, Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) маълумотларига кўра, Ғазо секторига қуруқликдан бостириб кириш бошланганидан бери топилган минглаб ҳужжатларнинг фақат кичик бир қисмидир.
«Ҳамас Исроил ва яҳудий халқини йўқ қилишга шунчалик қатъий қарор қилдики, у Эронни тўғридан тўғри можарога тортишга муваффақ бўлди — Эрон тайёр бўлмаган шартлар асосида», деди Исроил хавфсизлик хизмати расмийси.
Нетаняҳу: Биз курашни давом эттирамиз
Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати жангчиларининг ҳужуми бир йиллиги муносабати билан Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий операцияни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади. «Биз курашни давом эттирамиз ва биргаликда ғалаба қозонамиз», деди у 7 октябр куни эълон қилинган видеомурожаатида.
Нетаняҳунинг таъкидлашича, 7 октябр «келажак авлодлар учун уйғонишимиз нархининг рамзи бўлиб, уларга бизнинг қатъиятимиз ва руҳимиз кучини исботлайди». У Ғазо секторидаги уруш мақсадларини санаб ўтди: Ҳамасни ағдариш, барча гаровга олинганларни озод қилиш, келажакда Ғазодан Исроилга ҳар қандай таҳдиднинг олдини олиш, мамлакат жануби ва шимолидаги аҳолини ўз уйларига қайтариш. «Мамлакатимизда душман бизнинг мавжудлигимиз ва тинчлигимизга таҳдид солаётган экан, Ғазода ўғирлаб кетилганлар бор экан, биз курашни давом эттирамиз», — деди бош вазир.
Мавзуга оид
20:27 / 03.11.2024
Исроил «Ҳизбуллоҳ»нинг юқори мартабали аъзоси қўлга олинганини эълон қилди
20:27 / 02.11.2024
Исроилда разведка маълумотларининг сизиб чиқишига алоқадорлар ушланди. Улар орасида Нетаняҳунинг ёрдамчиси ҳам бор
15:30 / 02.11.2024
АҚШ 2023 йил 7 октябрдан бери Исроилга 17,9 млрд долларлик ҳарбий ёрдам берди
08:56 / 01.11.2024