Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида Россия миллий жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди ва 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб, якунда ғалабани ушлаб қололмади.

Майдон эгалари 5-дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олди: Россия миллий жамоаси ҳимоячиси Виктор Мелёхин тўпни ўз дарвозасига йўллади. Танаффусдан сўнг дарҳол, 46-дақиқада Беҳруз Каримов ўзбекистонликлар устунлигини икки баробарга оширди.

Аммо ўйин якуни мезбонлар устунлигида ўтди. 70-дақиқада Николай Комличенко ҳисобни қисқартирди ва 75-дақиқада тенглаштирди, 79-дақиқада эса Алексей Миранчук россияликларга ғалаба келтирган голни урди.

Бу жамоаларнинг иккинчи шундай ўйини бўлди. 2022 йилдаги баҳс 0:0 ҳисобида якунланган эди.

Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги ўртоқлик ўйинини 17 ноябрь куни Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Саудия Арабистонига қарши ўтказади.

Ўртоқлик ўйини

12 ноябрь, Тошкент, «Пахтакор» стадиони

Ўзбекистон - Россия 2:3

Голлар: Виктор Мелёхин (5 автогол), Беҳруз Каримов (46) - Николай Комличенко (70, 75), Алексей Миранчук (79)

Бош ҳакам: Саъдулло Гулмуродий (Тожикистон)

Ўзбекистон: Владимир Назаров, Беҳруз Каримов, Акмал Мозговой, Азизжон Ғаниев (Диёр Холматов 62), Элдор Шомуродов (Ҳусайн Норчаев 80), Достонбек Ҳамдамов (Русланбек Жиянов 62), Аббосбек Файзуллаев (Азиз Амонов 80), Шерзод Эсанов, Маҳмуд Маҳамаджонов (Дилшодбек Муртазоев 80), Жаҳонгир Ўрозов, Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Бош мураббий: Фабио Каннаваро (Италия)

Россия: Матвей Сафонов, Данил Круговой, Лечи Садулаев (Алексей Миранчук,66), Константин Тюкавин (Николай Комличенко 66), Виктор Мелёхин, Ярослав Гладишев (Кирилл Глебов 66), Александр Сильянов (Кирилл Данилов 46), Иван Обляков (Алексей Миронов 66), Илья Вахания, Матвей Кисляк, Алексей Батраков

Бош мураббий: Валерий Карпин

Огоҳлантиришлар: Акмал Мозговой (16), Илья Вахания (19), Шерзод Эсанов (65)