Қаҳва спиртли ичимликларга бўлган иштиёқни ўлдиради — тадқиқот
Олимларнинг тажрибасига кўра, алкоголдан олдин қаҳва истеъмоли натижасида унинг лаззатланиш эҳтимоли камаяди.

Фото: Getty Images
Ҳамма гап миянинг кейинги реакциясида, дейди Каляри, Стенфорд ва бошқа университетлар тадқиқотчилари. Мутахассислар спиртли ичимликка бўлган майилни енгишда қаҳва ёрдам бериши мумкин, деган хулосага келди. Улар ўтказган тадқиқот қаҳва ўзига қарамликни келтириб чиқарса-да, алкоголга боғлиқликдан халос қилиши мумкинлигини исботлади.
Тадқиқотчилар ўз тажрибаларида эркак каламушларни кузатди. Улар учта асосий гуруҳга бўлинди: бир гуруҳга фақат алкогол, иккинчисига алкогол ва кофеин, учинчисига баъзи рецепторларни блоклайдиган ва кофеиннинг таъсирини кузатишга имкон берадиган дорилар берилди.
Фақат сув ичадиган назорат гуруҳи ҳам бор эди.
“Мутахассислар бош мияда содир бўлаётган жараёнларни кузатди. Улар тажриба тугагандан сўнг ҳар бир ҳайвоннинг аъзоларини лаборатория шароитида ўрганиб чиқди”, — дейилади материалда.
Тадқиқотлардан маълум бўлишича, кофеин алкогол туфайли ажралиб чиқадиган допаминни самарали блоклайди. Допамин одамда қониқиш ҳиссини уйғотади ва унинг спиртли ичимликларни қайта истеъмол қилиш эҳтимолини оширади. Шунинг учун, узоқ кутилган бир қадаҳ шароб кутилган лаззатни бермаслиги мумкин, натижада одам бошқа ичишни хоҳламай қолади.
Бундан ташқари, қаҳва мукофотлаш тизимига алоқадор салсолинол номли кимёвий модда ҳосил бўлишига йўл қўймаган. Бу модда ҳам ичкиликни қайта-қайта истеъмол қилиш истагини туғдириши мумкин.
Яна бир хулоса шуки, кофеин организмга таъсир қилгандан сўнг (тахминан 30 дақиқадан кейин), дофамин нейронларининг фаоллашуви аввалгидек кучли бўлмаган: энди мия яқинлашиб келаётган зиёфатни қувонч билан кутмаётганди.
“Илгари ҳеч қачон спиртли ичимлик истеъмол қилмаган кемирувчиларда кофеиннинг паст дозалари миянинг мукофотланиш учун жавобгар бўлган маълум қисмида допамин ажралишининг олдини олади”, — деб ёзди тадқиқотчилар.
Мутахассислар қаҳва алкогол истеъмолининг айрим хавфли оқибатларидан, жумладан онг ўзгаришидан ҳимоя қила олишини айтди. Бундан ташқари, ичиш истаги ҳам камайиши мумкин. Тадқиқотчилар фикрича, кофеин алкоголга қарамликнинг олдини оладиган профилактик воситалар учун асос бўлиши мумкин.
Бироқ тадқиқотда бир нечта чекловлар мавжуд. Биринчидан, фақат эркак жинсидаги каламушлар ўрганилган. Иккинчидан, кемирувчиларнинг ҳеч бири илгари спиртли ичимликларга қарам эмасди. Энди олимлар кофеиннинг потенциал фойдасини яхшироқ ўрганиш учун алкоголга қарам бўлган турли жинсдаги ҳайвонларда бир қатор синовлар ўтказмоқчи.
Тавсия этамиз
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Савдо урушлари: Трампнинг мақсади нима?
Жаҳон | 19:21 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52
-
Япония ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун меҳнат бозорини очмоқда
Ўзбекистон | 15:20
-
Пробацияни амалга оширишга кўмаклашган шахслар рағбатлантирилиши мумкин
Ўзбекистон | 14:52
-
Тошкентда қутқарувчилар уй ичида қулфланиб қолган 1 ёшли болага ёрдам кўрсатди
Ўзбекистон | 14:51
Мавзуга оид

13:35 / 27.03.2025
Олимлар инсон қандай қаришини янгича усулда ўргана бошлади

10:30 / 10.03.2025
Оқилона экологик сиёсат туфайли Антарктика устидаги озон қатлами тикланди — олимлар

16:22 / 05.03.2025
Смартфонлардан атиги 72 соат воз кечиш ҳам мия учун фойдали — тадқиқот

12:22 / 05.03.2025