Sturgeon Foundation Британиянинг Sturgeon Capital компанияси томонидан ёшларни таълим олишида кўмак кўрсатиш мақсадида Лондонда таъсис этилган. Фонд Тошкентдаги Вестминстер халқаро университети ва Инҳа университети билан ҳамкорлик қилади.
Sturgeon Capital компанияси 2010 йилда ташкил этилган бўлиб, Марказий Осиё мамлакатларида активларни бошқариш ва стартапларга сармоя киритишга ихтисослашган. Бугунги кунда Sturgeon Capital Ўзбекистондаги стартап лойиҳаларга инвестиция киритган. Хорижий томон хусусий компаниялар вакиллари ва истиқболли стартаплар билан янги бизнес лойиҳаларини аниқлаш ва уларнинг устав капиталига инвестиция киритиш масаласини ўрганишни режалаштирмоқда.
Олий таълим ва илмий тадқиқотлар, жумладан, икки томонлама диплом бериш дастурлари, ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви йўналишларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича фикр алмашилди.
Кэрол Грэм Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотларни ва ёшларнинг сифатли таълим олиши учун яратиб берилаётган шароитларни юқори баҳолади. "Биз Ўзбекистонда Британия таълим стандартларини жорий этишдан манфаатдормиз. Шунингдек, республика олий таълим муассасалари билан турли йўналишларда узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам тайёр миз", - деди у.
Британия вакилининг айтишича, фонд 2022 йилдан буён Тошкент халқаро Вестминстер университети ва Инҳа университетининг 15 нафар бакалавр босқичи талабаларининг шартнома тўловларини қоплаб берган.
Мулоқот давомида фонднинг стипендия дастурларида иштирок этиш мезонлари ва муддатлари тўғрисида ҳам маълумот тақдим этилди.












