Ўзбекистон | 13:17 / 08.04.2025
551
1 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистонда таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Мамлакат элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари ҳамда Британиянинг VSO International ташкилотининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича директори Тим Нюман ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Онлайн мулоқот чоғида таълим йўналишларида, жумладан инглиз тилини ўргатиш ва малака ошириш соҳаларида келгусида қўшма лойиҳаларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.

Тим Нюман Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитиш ва ўқитувчиларнинг малакасини ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни эътироф этиш баробарида, келгусида мамлакатимизнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдорлигини билдирди.

Британия вакили, шунингдек, VSO International ташкилоти фаолияти бўйича ахборот берди.

VSO International халқаро ташкилотининг асосий фаолияти турли мамлакатларнинг узоқ муддатли ижтимоий ва иқтисодий ривожланишни таъминлашга кўнгиллиларнинг ёрдамида билим ва малака алмашиш орқали кўмак беришга йўналтирилган.

Мавзуга оид