Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон президенти мамлакат ядровий қуролга интилмаётганини айтди
Аммо атом энергиясидан фойдаланиш ва жамиятга фойда келтирадиган тадқиқотлар олиб бориш ҳуқуқига эга эканини таъкидлади.
Эрон ядровий қуролга интилмаяпти, лекин тинч ядровий энергия олиш ҳуқуқига эга, деди Эрон президенти Масъуд Пизишкиён мамлакат парламентига қилган мурожаатида.
«Олий раҳнамо бир неча бор таъкидлаганидек, давлатнинг аниқ позицияси ядровий қуролга эга бўлиш ва ишлаб чиқиш истагидан воз кечишдир. Кимки бу аниқ позицияга зид позицияни эгалласа, унга Эрон сиёсатини шакллантиришда ўрин йўқ... Биз атом энергиясидан фойдаланиш ва жамиятимизга фойда келтирадиган тадқиқотлар олиб бориш ҳуқуқига эгамиз ва бизни бу ҳуқуқдан маҳрум этишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ», деди Пизишкиён парламент йиғилишида.
Шу билан бирга, Эрон ТИВ Теҳрон Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (NPT) бўйича ўз мажбуриятларига содиқ қолишда давом этиши ва ядровий қуролга Яқин Шарқда ўрин йўқ, деб ҳисоблашини маълум қилди.
13 июнь куни Исроил Эрон ядро ва мудофаа саноати объектларига қарши зарба бериш операциясини бошлади. Бунга жавобан Эрон Исроил ҳудудига юзлаб ракета ва дронлар билан зарба берди. Ўзаро ҳужумлар кетма-кет тўртинчи кун давом этмоқда.
Мавзуга оид
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
08:33 / 02.07.2026
Эрон Али Хоминаий билан хайрлашади
21:57 / 01.07.2026
Ўзбекистон делегацияси Эрон олий раҳбарининг дафн маросимида иштирок этади
22:59 / 30.06.2026