Нордик университети бу — оддий университет эмас. Бу – халқаро таълим, грантлар, стартаплар, иш ва амалиёт имкониятлари, дунё бозорига тайёрлаб чиқарувчи замонавий таълим экотизими.

Европа ва АҚШдаги университетлар билан академик алоқаларга эга бўлган Халқаро Нордик Университети Ўзбекистонда халқаро таълимнинг янги авлодини яратмоқда.

Нима учун абитуриентлар Нордикни танламоқда?

Бугунги кунда Нордик университетида 6,5 минг нафардан зиёд талабалар таълим олишмоқда. Университет талабаларга яратиб бераётган асосий имкониятлар қуйидагилар:

Work & Travel – орзу эмас, ҳақиқат!

Нордик университети – Ўзбекистонда ўқиб, Европада ишлаш имкониятини реал таклиф қилаётган кам сонли университетлардан бири. Университет талабалари ёзда Европага кетиб 3 минг доллардан 6-7 минг долларгача Европада даромад қилиб келишмоқда ва саёҳат ҳам қилишмоқда.

Глобал имкониятлар!

Нордик талабалари ўқишнинг бир қисмини Ўзбекистонда, қолган қисмини Финландия, Корея, АҚШ ёки Италияда ўтаб, икки диплом олмоқда – бу келажак учун глобал имкониятдир.

Замонавий кампуслар — келажак маскани!

Тошкент марказида жойлашган 3 та кампус — замонавий ўқув жараёни, кучли инфратузилма ва қулайликлар демакдир.

20+ йўналиш – Сизга мос таълим бор!

Молия, IT, бизнес, туризм, журналистика... ўзингизга мос соҳани танланг ва уни замонавий услубда ўрганинг!

100% гача грантлар ва стипендия: Иқтидор эътибордан четда қолмайди