Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда илк бор уникал юрак жарроҳлиги амалга оширилди
Олти ёшли боланинг зарарланган уч табақали клапани олиб ташланиб, ўрнига юракнинг ўнг бўлмачаси қулоқчасидан клапан ясаб ўрнатилди.
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Тошкент давлат тиббиёт университетининг болалар кўп тармоқли клиникасида юртимиз тарихида илк бор янги турдаги операция ўтказилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
Хабарга кўра, болалар кардиожарроҳи Бобур Тураев 6 ёшли боланинг зарарланган уч табақали клапанини олиб ташлади, ўрнига эса юракнинг ўнг бўлмачаси қулоқчасидан клапан ясаб ўрнатди.
Қайд этилишича, технологик жиҳатдан мураккаб ҳисобланган ушбу жарроҳлик амалиёти Ўзбекистонда биринчи бор ўтказилишидан ташқари, ривожланган тиббиёт марказларидагина бажарилиши билан аҳамиятлидир.
Б. Тураев 2018 — 2019 йилларда “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиати сифатида Буюк Британиянинг University College London университети магистратура босқичида таълим олган, 10 га яқин ривожланган давлатлар клиникаларида малака оширган ва 20 га яқин илмий мақолалар муаллифи саналади. У шу кунгача минг нафардан ортиқ бемор болаларда юрак операцияларини муваффақиятли бажарган.