Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Зеленскийга Москвада 100 фоиз хавфсизлик кафолатини ваъда қилди
Россия етакчиси, шунингдек, Зеленский билан учрашувни бошқа жойларда ўтказиш ҳақидаги сўровларни «ортиқча» деб ҳисоблади.
Россия Украина президенти Володимир Зеленскийга Москвага келган тақдирда хавфсизликни кафолатлайди, деди Россия раҳбари Владимир Путин Шарқий иқтисодий форумда.
«Украина томони бу учрашувни хоҳлайди ва таклиф қилмоқда. <...> Марҳамат, ташриф буюринг, биз иш шароитлари ва хавфсизликни мукаммал даражада таъминлаймиз. Кафолат юз фоиз», деди у.
Путин, шунингдек, Зеленский билан учрашувни бошқа жойларда ўтказиш ҳақидаги сўровларни «ортиқча» деб ҳисоблади.
«Агар кимдир ҳақиқатан ҳам биз билан учрашмоқчи бўлса, биз тайёрмиз. Бунинг учун энг яхши жой - Россия Федерацияси пойтахти, қаҳрамон шаҳар Москва», деб таъкидлади у.
Путин мулоқотга тайёр бўлишига қарамай, ҳозирча бундай учрашувдан катта маъно кўрмаётганини таъкидлаб, сиёсий ирода бўлган тақдирда ҳам Украина билан асосий масалалар бўйича келишиб олиш қийин бўлишини қўшимча қилди.
Россия президенти аввал ҳам Зеленскийни музокара учун Москвага таклиф қилган. Украина президенти музокара ўтказишга рози, аммо «фақат Москвада эмас».