"Президентимиз баёнотида биродар Қатар халқи ва барча мусулмон мамлакатлари билан мустаҳкам бирдамлигини қайт этиб, Яқин Шарқда тинчлик ва хавфсизликка таҳдид солаётган сўнгги ҳарбий тажовузни кескин қоралади", дейди вазир.
Ўзбекистон ўзининг қатъий позициясини яна бир бор тасдиқлади:
- барча можаролар тинч йўл ва дипломатия ёрдамида ҳал қилиниши лозим;
- халқаро ҳамжамият зўравонликни тўхтатиш ва вазиятнинг янада кескинлашувига йўл қўймаслик учун шошилинч чоралар кўриши зарур;
- БМТ қарорларига мувофиқ Фаластин халқининг мустақил давлат тузиш бўйича қонуний ҳуқуқи ҳурмат қилиниши шарт;
- Ўзбекистон жабрланганларга гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр, бу аллақачон мамлакатда фаластинлик фуқароларнинг бир гуруҳини қабул қилиш ва қўллаб-қувватлаш орқали намоён бўлди.
Саммит минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида бирликни намойиш этиш ва самарали қўшма қарорлар ишлаб чиқиш учун муҳим платформа вазифасини ўтайди.


















