Дунёнинг энг йирик ички сув ҳавзаси – Каспий денгизи ҳам йилдан йилга саёзлашиб боряпти. Хусусан, жорий йилда сув сатҳи бутун кузатувлар давридаги энг паст даражага тушди. Денгиз минтақа иқлимини тартибга солишга ёрдам беради ва Марказий Осиёни ҳам ёғингарчилик ва намлик билан таъминлаб туради. Хўш, Каспий нима учун қуриб боряпти?

Орол билан боғлиқ экологик катастрофани ўз танамизда яхшигина ҳис қилиб турибмиз. Денгизнинг қуриган қатламидан келиб чиққан чанг ва тузли бўронлар суғориладиган ерларга ҳам, аҳоли соғлиғига ҳам жиддий таъсир қиляпти. Марказий Осиё халқлари яқин келажакда яна бир муаммо билан юзлашиши мумкин.

Дунёнинг энг йирик ички сув ҳавзаси – Каспий денгизи ҳам йилдан йилга саёзлашиб боряпти. Хусусан, жорий йил июл ойи охирида сув сатҳи бутун кузатувлар давридаги энг паст даражага тушган. Каспий балиқчилик илмий-тадқиқот институти маълумотларига кўра, сув сатҳи Балтика баландликлар тизими бўйича 29 метрга пасайган. Бу ҳолат 1990 йиллар ўртасидан бери давом этаётган барқарор тушиш жараёнининг кулминацияси бўлди. Мутахассислар тахминига кўра, аср охирига бориб сув сатҳи яна 9–18 метрга камайиши мумкин, бу эса денгиз майдонини қарийб чорак қисмга қисқартиради. Хўш, Каспий денгизи нима учун қуриб боряпти ва унинг таъсири қандай бўлади?

Каспий денгизининг аҳамияти

Каспий денгизи – сайёрадаги энг катта кўл ҳисобланиб, йирик ҳавзаси сабаб денгиз деб аталади. Унинг майдони қарийб 371 минг квадрат километр. Бу – Германия ҳудудидан каттароқ. Денгиз суви бешта давлат – Қозоғистон, Эрон, Озарбойжон, Россия ва Туркманистон ерларини ювиб туради. Ушбу мамлакатлардаги балиқчилик, деҳқончилик, туризм ва ичимлик сув, шунингдек, нефт ва газ захиралари бевосита Каспий билан чамбарчас боғлиқ. Бундан ташқари, денгиз ушбу қурғоқчил минтақа иқлимини тартибга солишга ёрдам беради ва Марказий Осиёни ҳам ёғингарчилик ва намлик билан таъминлаб туради.

Бой биологик хилма-хиллиги билан машҳур Каспий денгизида қарийб 850 турдаги ҳайвон турлари бор, 500 турдаги ўсимликлар ўсади. Айрим ҳисоб-китобларга