Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиев Озарбойжонга ёрдам берган биринчи президент Мирзиёев эканини айтди
Илҳом Алиев Ўзбекистон президентини Озарбойжонни қўллаб-қувватлаган дунёдаги биринчи давлат раҳбари деб атади.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғ уруши тугаганидан кейин биринчи бўлиб ёрдам таклиф қилган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг ролини таъкидлади.
У Ўзбекистон президентини Озарбойжонни қўллаб-қувватлаган дунёдаги биринчи давлат раҳбари деб атади.
«Ўзбекистон Қорабоғ минтақасини тиклашда ёрдам кўрсатиш ташаббуси билан чиққан биринчи давлат, президент Мирзиёев эса дунёдаги биринчи етакчи бўлди. Биз буни мамлакатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги бирдамлик, дўстлик, биродарлик қадами сифатида доимо ёдда сақлаймиз ва қабул қиламиз», деди Алиев.
Аввалроқ, Илҳом Алиев «Ўзбекистон – Озарбойжон учун қардош мамлакат, ишончли иттифоқчи. Бизни муштарак илдизлар, маънавий қадриятлар, тил, этник яқинлик, бой тарихий ва маданий мерос бирлаштириб туради», деган эди.
Мавзуга оид
11:53 / 14.05.2026
Бухорода Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари мулоқоти бўлиб ўтди
20:05 / 06.05.2026
Ҳатто Зеленский ҳам келди: Еревандаги саммитлар нимадан дарак?
10:19 / 22.04.2026
Марказий Осиё ва Озарбойжон етакчи аёллари устувор вазифаларни муҳокама қилди
19:20 / 15.04.2026