Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Китобхонлик тарғиботи бўйича янги дастур ва Хивага пулли автомобил йўли – маҳаллий дайжест
Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.
1 февралдан китобхонликни тарғиб қилиш бўйича янги дастур бошланади
2026 йил 1 февралдан бошлаб қонунчиликка мувофиқ аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга қаратилган “Китоб – маърифат манбаи” дастури амалга оширилади.
Мазкур дастурнинг асосий мақсади жамиятда мутолаа маданиятини юксалтириш, ёшларнинг маънавий-ахлоқий ривожланишига ҳисса қўшиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқишни оширишдан иборат.
Дастур доирасида жамоат транспортида интернет тармоғи орқали Mutolaa платформасидан фойдаланиш имкониятлари яратилади. Қулайлик учун транспорт воситаларида махсус QR-кодлар жойлаштирилиб, йўловчилар улар орқали электрон китоблардан фойдаланиши мумкин бўлади.
Урганч–Хива йўналишида пулли автомобил йўли қурилади
Хоразм вилоятида транспорт инфратузилмасини тубдан яхшилаш мақсадида Урганч–Хива йўналишида янги пулли автомобил йўли қурилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳа доирасида умумий узунлиги 32 километр бўлган янги автомобил йўли барпо этилади. Ушбу йўл мавжуд йўналишларга муқобил бўлиб, транспорт қатновини сезиларли даражада енгиллаштириши, сафар вақтини қисқартириши ва ҳаракат хавфсизлигини ошириши таъкидланмоқда. Йўл тўлиқ фойдаланишга топширилгач, ундан фойдаланиш пулли асосда амалга оширилади.
Бухоро шаҳрида автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
Бухоро шаҳрида автобусларда йўл ҳақини тўлашда нақд пулсиз тўлов тизими жорий этилади. Биринчи босқичда 1 февралдан баъзи йўналишларда йўлкирани тўлашда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади. 1 апрелдан бошлаб қолган барча йўналишларда ҳам тўловлар фақат электрон тарзда қабул қилиниши таъкидланмоқда.
Бухоро шаҳри ҳокимлиги 1 ой муддатда шаҳардаги барча автобус бекатларини электрон чипта сотишнинг ўзига ўзи хизмат кўрсатувчи автоматлаштирилган инфокиоскларни шаҳардаги барча автобус йўналишлари ҳамда бекатларига босқичма-босқич ўрнатиш чораларини кўриши керак.
ИИВ юқори лавозимли ходимлари ҳибсга олинди
Ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари, генерал-майор Бекмурод Абдуллаев қамоққа олинди. У айнан нимада айбланаётгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Бекмурод Абдуллаев 2021 йил апрел ойидан ички ишлар вазири ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган, 2025 йил 3 ноябр куни ишдан олинган эди.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти собиқ бошлиғи Рустам Турсунов ҳам қамоққа олинди. Унга қарши очилган жиноят иши ҳақида расмий маълумот берилмади.
Рустам Турсунов 2021 йил феврал ойидан Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи сифатида иш бошлаган, 2025 йил ноябр ойи бошида президент фармойиши билан лавозимидан озод этилганди.
Фарғонада метан заправкалар ёпиқлиги сабабли автобуслар йўналишга чиқмагани маълум бўлди
Ижтимоий тармоқларда метан газ йўқлиги сабабли Фарғона шаҳридаги йўналишли автобуслар ишга чиқмаслиги ҳақида хабар тарқалди.
Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов изоҳига кўра, ҳақиқатан ҳам автобуслар йўналишга чиқмаган. Газ «заправка»лар ишламагани сабабли автобуслар метан газ тўлдиролмаган.
Автобусларнинг қачондан одатдаги тартибда ишга қайтиши бўйича қўшимча маълумот берилмади.
Мавзуга оид
22:04 / 23.01.2026
Ҳастимомга борган президент, яна болалар озуқасидаги хавфли токсин ва аҳолини рўйхатга олишга оид эслатма – маҳаллий дайжест
21:33 / 22.01.2026
Озодликка чиққан “замҳоким” ва ўзгарадиган авторақамлар – маҳаллий дайжест
21:34 / 20.01.2026
«Метан заправкалар»га навбатдаги чеклов ва Чорвоқдаги туризм лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси – маҳаллий дайжест
21:14 / 19.01.2026