Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Араб давлатлари АҚШ элчисининг Исроил чегаралари ҳақидаги сўзларини танқид қилди
АҚШнинг Исроилдаги элчиси Такер Карлсонга интервюсида Исроил Библияда тилга олинган Яқин Шарқдаги барча ҳудудни эгаллаб олса, “бу нормал бўлади”, деб айтган. Араб давлатлари лигаси ва бир қатор ташқи ишлар вазирликлари бу баёнотни қатъий қоралади.
Фото: Jim Hollander/UPI /Newscom
Араб давлатлари лигасида (АДЛ) АҚШнинг Исроилдаги элчиси Майк Хакабининг Исроил деярли бутун Яқин Шарққа ҳақли экани ҳақидаги сўзлари қатъий қораланди. Қўшма баёнот якшанба, 22 феврал куни тунги вақтда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жойлаштирилди.
Ҳужжат муаллифлари “АҚШ элчисининг Исроил ҳақидаги баёнотлари муносабати билан қатъий қоралов ва чуқур хавотирни билдирди; унда у Исроил учун араб давлатларига тегишли ҳудудлар, жумладан ишғол қилинган Ғарбий соҳил устидан назорат ўрнатиши мақбул бўлиши мумкинлигини англатган”, — дейилади ёзувда.
Баёнотни Миср, Иордания, БАА, Индонезия, Покистон, Туркия, Қатар, Кувайт, Уммон, Баҳрайн, Ливан, Сурия ва Фаластин миллий маъмуриятининг ташқи ишлар вазирликлари қўллаб-қувватлади. Бундан ташқари, унга бир қатор ташкилотлар, жумладан Араб давлатлари лигаси, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши ҳам қўшилди.
Бундан олдин, 21 феврал куни америкалик журналист Такер Карлсон Хакаби билан интервю чоғида Библиянинг “Битик” (Ибтидо) китоби 15-бобидаги иқтибосга билвосита ишора қилди: у ерда Иброҳим авлодларига Нилдан то Фиротгача бўлган ерлар берилгани айтилади. Карлсон Хакабидан: Библияга кўра “аслида бутун Яқин Шарқни қамраб оладиган” ҳудудга Исроил ҳақлими, деб сўради.
Америкалик дипломат: “Агар у бутун ўша ҳудудни эгаллаб олса, бу нормал бўлади”, — деб жавоб берди. Шу билан бирга, элчи Исроил бундай мақсадга интилмаётганини, балки халқини ҳимоя қилиш учун “ҳеч бўлмаганда ҳозир эгаллаб турган ерини сақлаб қолишни сўраётгани”ни айтди.
Яқин Шарқдаги вазият 2023 йил 7 октябрда кескин ёмонлашди. ЕИ ва АҚШда террористик ташкилот деб тан олинган ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши йирик ҳужум қилди. Жангчилар Исроилга оммавий ракета зарбалари берди, унинг ҳудудига бостириб кирди ва тахминан 1200 кишини ўлдирди. Шунингдек, улар тахминан 250 нафар одамни гаровга олиб, Ғазо секторига олиб кетди. Гаровдагиларнинг бир қисми алмашинув орқали ёки озод этилди, бир қисми эса ҳалок бўлди.
Исроил бунга жавобан ҲАМАСга қарши уруш эълон қилди. Ғазо сектори Моғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, секторга қаратилган бомбардимонлар ва қуруқликдаги операциялар давомида 71 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Октябрда ўт очиш тўхтатилганидан кейин ҳам 450 нафардан ортиқ одам ўлдирилган. Идора топилган жасадлар орасида қурбонларнинг 90 фоизидан ортиғининг исм-шарифини ва шахсини аниқлаганини даъво қилди.
2025 йил октябр ойида Исроил ҳукумати ва ҲАМАС АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти ишлаб чиққан тинчлик режаси доирасида ўт очишни тўхтатишга рози бўлди. Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувлар бажарилишининг кафиллари сифатида АҚШ, Туркия, Қатар ва Миср чиқди. Биринчи босқичда ҲАМАС жангчилари тирик қолган исроиллик гаровдагиларнинг барчасини — Исроил қамоқхоналаридан фаластинлик маҳбуслар озод қилиниши эвазига қайтарди.
Январ ойи ўрталарида Оқ уй Трампнинг Ғазо секторида жангларни якунлаш режасининг иккинчи босқичи бошланганини маълум қилди. Бу босқич доирасида “Тинчлик кенгаши” ва унга ҳисобдор бўлган Миллий қўмита тузилиши керак, у минтақани бошқаришни, бу вазифани Фаластин миллий маъмурияти қабул қилиб олишга тайёр бўлгунча, ўз зиммасига олади.
Трамп 29 октябр куни ўт очишни тўхтатиш режими амал қилиб турган вақтда ҲАМАС ҳужумларига Исроил жавоб бериш ҳуқуқига эга эканини айтган. Аввалроқ ЦАҲАЛ (Исроил мудофаа армияси) ҳам жангчилар томонидан ярашув шартлари бузилганига жавобан Ғазо секторидаги объектларга зарбалар берилганини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
13:25
Ўзбекистон–АҚШ туристик алмашинуви: январ ойи кўрсаткичлари эълон қилинди
12:07
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
23:00 / 22.02.2026
Хоккей бўйича АҚШ терма жамоаси 1980 йилдан буён илк бор Олимпиадада олтин медални қўлга киритди
22:11 / 22.02.2026