Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон мудофаа вазири ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари ҳалок бўлди – ОАВ
Исроилнинг 12-канали зарбалар Эрон режими раҳбарлари ва ҳарбий қўмондонларига «жуда катта зарар» етказганини хабар қилди.
Эрон мудофаа вазири Азиз Носирзода ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони Муҳаммад Покпур Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Reuters Исроил ҳарбий операцияси билан таниш бўлган манбаларга таяниб хабар берди.
Эрон томони бу маълумотни тасдиқламади.
“Пезешкиён ва Хоманаий тирик. Барча юқори даражадаги амалдорлар соғ-саломат”, деди Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи.
Исроилнинг 12-канали зарбалар Эрон режими раҳбарлари ва ҳарбий қўмондонларига «жуда катта зарар» етказганини хабар қилди.
28 феврал куни Исроил ва АҚШ кучлари Эронга ҳарбий ҳужум уюштирди. Ўз навбатида, Эрон ҳам Исроилга ва АҚШнинг Яқин Шарқ мамлакатларида жойлашган ҳарбий базаларига жавоб зарбалари йўллади.
Мавзуга оид
21:07 / 02.06.2026
АҚШ Эрон билан музокара ўтказишнинг асосий шарти сифатида Ҳўрмуз бўғозини очишни талаб қилмоқда
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
21:04 / 01.06.2026
Нима олдин тугайди – нефт ёки уруш? Эрон Трампни тинчликка қандай мажбурламоқда?
10:17 / 01.06.2026