Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ватандошларни огоҳлантирди
Элчихонанинг билдиришича, Исроил ҳудудида хавфсизлик масалалари бўйича Фронт орти буйруғи томонидан махсус огоҳлантиришлар берилади.
Фото: Google maps
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган ватандошларга огоҳлантириш билан чиқди.
Элчихонанинг билдиришича, Исроил ҳудудида хавфсизлик масалалари бўйича Фронт орти буйруғи томонидан махсус огоҳлантиришлар берилади.
Элчихона ватандошлардан расмий кўрсатмаларга қатъий амал қилишни сўраган.
“Қизил рангдаги огоҳлантириш – бу хавфли вазиятни англатади. Бундай пайтда сиз:
• Яқиндаги ҳимояланган жой (бомбоубежище/мамат) ёнида бўлишингиз лозим;
• Ҳаракатланишни чеклашингиз зарур;
• Сирена эшитилганда, зудлик билан ҳимояланган жойга киринг ва янги огоҳлантириш берилгунга қадар шу ерда қолинг.
Кўк рангдаги огоҳлантириш – хавф ўтганини ва ҳимояланган жойни тарк этиш мумкинлигини билдириш учун берилади. Бошпаналар ёнида қолиш шарт эмас”, дейилади элчихона хабарида.
28 феврал куни Исроил ва АҚШ кучлари Эронга ҳарбий ҳужум уюштирди. Ўз навбатида, Эрон ҳам Исроилга ва АҚШнинг Яқин Шарқ мамлакатларида жойлашган ҳарбий базаларига жавоб зарбалари йўллади.
Мавзуга оид
20:27
Яқин Шарқдаги можаронинг илк куни: Эрон, Сурия, Ироқ ва БААда қурбонлар қайд этилди
19:39
Эрон мудофаа вазири ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари ҳалок бўлди – ОАВ
16:38
Исроил: Қўшма зарбаларда Али Хоминаий ва Масъуд Пизишкиён нишонга олинди
15:17