Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай аэропорти очилганидан сўнг биринчи самолёт Тошкентга парвоз қилди
Ўзбекистоннинг «Centrum Air» хусусий авиакомпанияси А320 самолётида Дубай - Тошкент йўналиши бўйича техник рейсни амалга оширади.
Дубай аэропортидан парвозлар бекор қилинганидан уч кун ўтиб биринчи рейслар амалга оширилди. Дубайдан Тошкент ва Бангладеш пойтахти Даккага самолётлар учиб кетган.
Маълум бўлишича, рейслардан (MFX358) бирини Ўзбекистоннинг «Centrum Air» хусусий авиакомпанияси А320 самолётида Дубай - Тошкент йўналиши бўйича амалга оширмоқда.
Centrum Air авиакомпанияси ушбу парвоз техник (Ferry Flight) рейс ҳисобланиб, йўловчиларсиз амалга оширилаётганини маълум қилди.
«Ҳозирги вақтда Дубай аэропорти (DXB) йўловчиларни олиб чиқиш учун рейсларни амалга оширишга рухсат бермади. Рухсат фақат ҳаво кемаларининг техник парвозларини амалга ошириш учун тақдим этилган. Centrum Air авиакомпанияси вазият ривожини диққат билан кузатиб бормоқда. Расмий рухсат олинганидан сўнг авиакомпания дарҳол қўшимча рейсларни ташкил этади ва йўловчиларни расмий каналлар орқали хабардор қилади», дейилади хабарда.
Аввалроқ БАА фуқаро авиацияси бошқармаси БАА аэропортларидан чекланган миқдордаги рейслар амалга оширилишини тасдиқлаганди.
Дунёдаги энг йирик Дубай аэропорти 28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши уруш бошлаганида рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни тўхтатди. Оқибатда минглаб сайёҳлар аэропортларда қолиб кетган эди.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:53 / 28.06.2026
Дубайда оғир аҳволга тушиб қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026