Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уруш туфайли Яқин Шарқ осмони ёпилган. Аэропортларда ўн минглаб сайёҳлар қолиб кетган
1 март куни тонгда Дубай аэропорти жойлашган ҳудудда уриб туширилган Эрон дрон парчалари қулагани қайд этилган.
Фото: Видеодан кадр
Ҳарбий ҳаракатлар туфайли 1 март куни ҳам Яқин Шарқдаги аэропортлар ёпиқлигича қолмоқда. France 24 маълумотига кўра, Исроил, Қатар, Сурия, Эрон, Ироқ, Кувайт, Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари ўз ҳаво кенгликларини ёпишган.
Яқин Шарқдаги асосий аэропортлар – Дубай, Абу-Даби ва Доҳа аэропортлари ёпилган. Яқин Шарқда ишловчи авиакомпаниялар 1800 дан ортиқ рейсларни бекор қилишган.
Авиация соҳасини таҳлил қилувчи Cirium компанияси маълумотига кўра, ушбу аэропортларда ишловчи энг йирик учта авиакомпания – Emirates, Qatar Airways ва Etihad – одатда кунига 90 минг атрофидаги йўловчига хизмат кўрсатади.
АҚШ ва Исроил 28 феврал куни тонгида Эронга қарши уруш бошлаб, мамлакатдаги ҳарбий объектлар бўйлаб давомли зарбалар йўллади. Эрон эса бунга жавобан Исроил ҳудудига ва Американинг минтақадаги ҳарбий базаларига ҳужум қилмоқда. Бир қанча аэропортлар, жумладан, Дубайдаги аэропорт ҳам зарбалар остида қолган.