Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Молиявий пирамида» учун жазо ва жиноий жавобгарликка тортилган ҳоким ёрдамчилари – маҳаллий дайжест
Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ҳамда кўплаб фуқароларга жабр келтираётган «молиявий пирамида» учун жазо чоралари кучайтирилади. 2025 йилда судлар томонидан 153 та жиноят иши бўйича 252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилди. Куннинг шу ва бошқа муҳим янгиликлари билан таништирамиз.
«Молиявий пирамида» учун жазо чоралари оғирлаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтган йиғилишда кибержиноятларга қарши курашиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди. Қайд қилинишича, сўнгги 6 йилда кибержиноятлар бўйича мурожаатлар сони 48 бараварга ошган. Ўтган йилда содир этилган фирибгарлик жиноятларининг 82 фоизи, ўғирлик жиноятларининг 76 фоизи кибермаконда содир этилган. Улар орқали жисмоний ва юридик шахсларга етказилган моддий зарар 2 триллион сўмдан ошган.
Тақдимотда таъкидланганидек, шундай турдаги жиноятлар учун жазо чораларини оғирлаштириш вақти келди. Ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар ҳамда кўплаб фуқароларга жабр келтираётган «молиявий пирамида» учун жазо чораларини кучайтириш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди.
2025 йилда 37 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияда айбланиб қамалди
2025 йилда судлар томонидан 153 та жиноят иши бўйича 252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупцияга оид жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилган.
Уларга қуйидаги жазолар тайинланган:
- 37 нафарига озодликдан маҳрум қилиш;
- 38 нафарига озодликни чеклаш;
- 160 нафарига ахлоқ тузатиш ишлари;
- 12 нафарига жарима;
- 5 нафарига бошқа жазо чоралари.
Аввалроқ Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маҳаллий ҳокимликлар даражасида коррупцион жиноятларнинг 80-90 фоиздан кўпи ҳоким ёрдамчилари билан боғлиқ экани ҳақида маълум қилганди.
Президент ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўплигини айтди
Шавкат Мирзиёев аҳоли ички ишлар ходимлари томонидан кўрсатилаётган қўпол муомаладан норози эканини айтди. У бу ҳақда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш бўйича жума куни ўтказган йиғилишида гапирди.
2025 йили ички ишлар ваколатидаги масалалар бўйича 148 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Айниқса, ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўп. Давлат раҳбари тизим масъуллари аҳолининг муаммоларини эшитиши, профилактика инспектори ва терговчилар касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитилиши шартлигини таъкидлади.
Муаммо ижтимоий тармоқда тарқалганидан кейингина ҳал этилган – президент мурожаатлар билан ишлашдаги ҳолат ҳақида
Шавкат Мирзиёев 13 март куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилишида айрим ҳокимлар сайёр қабулларни «номига» ўтказаётганини танқид қилди.
Давлат раҳбари бундан кейин «Ҳар бир инсон ва хонадон муаммосини билиб, вақтида кўмак беришим керак» деган шиор ҳар бир туман, шаҳар, вилоят ҳокими, вазир, унинг ҳудудий ташкилот раҳбарларининг бош қоидаси бўлиши зарурлигини қайд этди.
Шавкат Мирзиёев Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан «номига» гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрганини танқид қилди.
Мавзуга оид
21:50 / 12.03.2026
Тошкентда ўпирилган йўл ўтказгич ва йўл безориларига қарши рейдлар – маҳаллий дайжест
20:51 / 11.03.2026
Умра сафарларининг тикланиши ва «Ташаббусли бюджет»даги ғирромлик – маҳаллий дайжест
22:23 / 10.03.2026
5 кишини ўлдирган авария ва фош этилган жиноий гуруҳлар – маҳаллий дайжест
20:20 / 05.03.2026