Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, Остона аэропортида Ўзбекистон етакчисини Қозоғистон бош вазири Ўлжас Бектенов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Шавкат Мирзиёев ташриф дастурига мувофиқ — давлат раҳбари мақомида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

1

Ушбу Кенгаш — Евросиё иқтисодий иттифоқининг юқори органи бўлиб, унга Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон ва Россия аъзо давлатлар ҳисобланади. Ўзбекистон, Куба ва Молдова кузатувчи давлат мақомида.