Президент фармони билан “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди.
Фармонда таъкидланишича, ушбу нишон мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, иқтисодий қудрати ва салоҳияти, жаҳон майдонидаги нуфузини оширишга ҳисса қўшаётган, кўп йиллик фидокорона меҳнати, юксак касбий маҳорати ва ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки билан эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган ватандошларни муносиб тақдирлаш мақсадида таъсис этилмоқда.
Вазирлар Маҳкамасига бир ой муддатда “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонлари ҳамда уларнинг гувоҳномалари белгиланган тартибда тайёрлаш вазифаси юкланди.









