Kun.uz мақоласида нодавлат илмий марказлар томонидан “сертификат бизнеси” йўлга қўйилгани таъкидланиб, Тошкент шаҳар Илғор тадқиқотлар маркази ҳамда “Research and publications” илмий нашрлар марказининг эълон ва ёзишмалари мисол сифатида келтирилган эди. Мазкур иккита марказ мақолага расмий муносабат билдирди.

Тошкент шаҳар Илғор тадқиқотлар илмий маркази расмий муносабатида эсдалик нишони қўшимча имтиёзга эга эмаслиги барчага айтилганини маълум қилган:

Марказ томонидан 2023 йил 13 январ куни халқаро илмий-тадқиқот марказлари, хорижий олий таълим ташкилотлари, республикадаги олий таълим муассасалари ва илмий фаолият билан шуғулланувчи марказларнинг етакчи мутахассислари иштирокида илмий-амалий анжуман ташкил этилди. Мазкур анжуманда инновацион ва илғор тадқиқотларни ривожлантиришнинг илмий йўналиши билан боғлиқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва соҳаларга татбиқ этиш, шунингдек республикада илмий тадқиқотлар соҳасидаги ишлар бўйича ўзаро фикр алмашиниб, ёш тадқиқотчиларнинг тажрибалари ўрганилди. Муҳокама этилган масалалар ва уларнинг ечимлари бўйича эса хулоса ҳамда таклифлар тайёрланди.

Мазкур анжуманни юқори савияда ташкил этишда яқиндан ёрдам берган ҳамкор ташкилотларнинг мутахассислари, илм-фан соҳасига муносиб ҳисса қўшиб келаётган илмий тадқиқотчи олимлар ҳамда анжуманнинг фаол иштирокчиларини муносиб тақдирлаш мақсадида анжуман доирасидаги эсдалик нишони таъсис этилди. Мазкур эсдалик нишони ўз номи билан эсдалик нишони экани, унинг қўшимча имтиёзлари (мактаб ўқитувчилари ёки педагогларнинг аттестация ва устама билан боғлиқ ёки бошқа мақсадларда фойдаланиши) мавжуд эмаслиги анжуман ахборот хати ва эълонларда қайт этиб ўтилган.

Анжуман иштирокчиларига мазкур эсдалик нишонлар илмий марказ томонидан тантанали равишда топширилди. Тақдирланганлар орасидан турли ташкилотларнинг илмий ходимлари, профессор ўқитувчилар, иқтидорли талаба ёшлар ва илмий мақоласи таҳрирдан ўтказилиб, анжуманнинг илмий электрон нашрига тавсия этилган муаллифлар ўрин олган. Мақола ва тезис муаллифларига белгиланган тартибда илмий анжуман сертификати тақдим этилган. Мазкур сертификат ҳам муаллифларнинг айнан мана шу анжумандаги илмий мақола ёки тезиси учун берилганлиги келтирилган. Марказ ходимлари томонидан мақола ёки тезис ёзиб бериш хизмати мавжуд эмас ва ҳеч қачон бу каби хизматлар кўрсатилмаган”.

“Research and publications” илмий нашрлар маркази ҳам расмий муносабатида уларнинг фаолияти устоз ва мураббийлар, талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга кўмаклашишини таъкидлаган: