2026 йил 30 август куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида максимал ҳаво ҳарорати бўйича рекорд кўрсаткичлар қайд этилди.
Самарқанд шаҳрида ҳаво ҳарорати 38 даражагача кўтарилди. Шу тариқа, 1937 йилнинг 30 августида қайд этилган кўрсаткич — 89 йиллик рекорд такрорланди.
Сирдарё вилоятида максимал ҳарорат 38,1 даражани ташкил этди. Бу 2025 йилда шу санада қайд этилган кўрсаткичга тенг бўлди.
Навоий шаҳрида эса максимал ҳаво ҳарорати 40,5 даражага етди. Натижада 2010 йилнинг 30 августида қайд этилган 38 даражалик аввалги кўрсаткич 2,5 даражага янгиланди.
Бухоро шаҳрида ҳам ҳарорат рекорд даражага етди. Бу ерда максимал ҳарорат 39,3 даражани ташкил этиб, 1945 йилда қайд этилган кўрсаткич такрорланди.



