Европанинг бешта етакчи чемпионати — Англия Премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси, Италия А Серияси, Германия Бундеслигаси ва Франция 1-лигасида ёзги трансфер ойнаси ёпилди.

Футбол тарихидаги энг қиммат ўнта трансфердан учтаси шу ёзда амалга оширилди ва уларнинг барчаси Англия Премьер-лигаси доирасида рўй берди — гап Энцо Фернандес, Морган Рожерс ва Эллиот Андерсоннинг трансферлари ҳақида бормоқда.

Бу ёзда 100 миллион евродан ошган трансферлар

Бу ёзда энг катта сумма тўланган олти нафар футболчидан беш нафари Англия Премьер-лигаси клублари сафига бориб қўшилди, фақат бир нафари Испания Ла Лигасига ўтди.

Снимок экрана — 2026-09-03 в 19.57.14
Энцо Фернандес (Манчестер Сити)

«Челси»дан «Манчестер Сити»га 145 млн евро эвазига ўтган аргентиналик яримҳимоячи Энцо Фернандес жорий мавсумдаги энг қиммат трансферлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади.

02
Морган Рожерс (Челси)

Иккинчи ўринда «Астон Вилла»дан «Челси»га 138 млн евро эвазига ўтган англиялик яримҳимоячи Морган Рожерс қайд этилди.

03
Эллиот Андерсон (Манчестер Сити)

Учинчи поғонани «Ноттингем Форест»дан «Манчестер Сити»га 135 миллион евро эвазига кўчиб ўтган англиялик яримҳимоячи Эллиот Андерсон банд қилди.

04
Бредли Барколя (Ливерпул)

«ПСЖ»дан «Ливерпул»га 125 миллион евро эвазига ўтган франциялик чап қанот вингери Бредли Барколя тўртинчи ўриндан жой олди.

Копия 05
Ян Диоманд (Реал Мадрид)

Жорий ёздаги энг қиммат бешта келишувни Ян Диоманднинг трансфери якунлаб берди: Мадрид клуби «Лейпциг» ҳимоячиси учун 125 миллион евро тўлади.

06
Сандро Тонали (Тоттенҳэм)

Олтинчи ўринда «Ньюкасл Юнайтед»дан Лондоннинг «Тоттенҳэм» клубига 108 миллион евро эвазига ўтган 26 ёшли италиялик футболчи Сандро Тонали турибди.

Бу мавсумдаги бошқа эътиборга молик трансферлар

«Барселона» (Испания, Ла Лига) ўз таркибини «Манчестер Сити»дан 30 ёшли испаниялик яримҳимоячи Родри, «Ньюкасл Юнайтед»дан 25 ёшли англиялик чап қанот вингери Энтони Гордон ва «Арсенал»дан 29 ёшли бразилиялик ҳужумчи Габриэл Жезус билан тўлдирди.

Мадриднинг «Реал» клуби «Лейпциг»дан 19 ёшли ўнг қанот вингери Ян Диоманддан ташқари, «Челси»дан 27 ёшли чап қанот ҳимоячиси Марк Кукуреля, «Интер»дан 30 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Думфрис ва «Манчестер Сити»дан 31 ёшли яримҳимоячи Бернарду Силвани сотиб олди.

Франциянинг «ПСЖ» клуби (Лига 1) «Барселона»дан 26 ёшли испаниялик ҳужумчи Ферран Торресни ўз сафига қўшиб олди.

Германиянинг «Бавария»си (Бундеслига) ПСВ клубидан 25 ёшли марокашлик яримҳимоячи Исмоил Сайбарини харид қилди.

«Манчестер Сити» 18 ёшли марокашлик яримҳимоячи Айюб Буаддининг «Лилл»дан трансферини амалга оширди.

Футбол тарихидаги энг қиммат 10 та трансфер

  • Неймар (Бразилия) - 2017/18 - «Барселона» → «ПСЖ» — 222 млн евро

  • Килиан Мбаппе (Франция) - 2018/19 - «Монако» → «ПСЖ» — 180 млн евро

  • Усмон Дембеле (Франция) - 2017/18 - «Боруссия Дортмунд» → «Барселона» — 148 млн евро

  • Энцо Фернандес (Аргентина) - 2026/27 - «Челси» → «Манчестер Сити» — 145 млн евро

  • Александр Исак (Швеция) - 2025/26 - «Нюкасл Юнайтед» → «Ливерпул» — 145 млн евро

  • Морган Рожерс (Англия) - 2026/27 - «Астон Вилла» → «Челси» — 138 млн евро

  • Эллиот Андерсон (Англия) - 2026/27 - «Ноттингем Форест» → «Манчестер Сити» — 135 млн евро

  • Филиппе Коутиньо (Бразилия) - 2017/18 - «Ливерпул» → «Барселона» — 135 млн евро

  • Жоао Фелиш (Португалия) - 2019/20 - «Бенфика» → «Атлетико Мадрид» — 127 млн евро

  • Жуд Беллингэм - 2023/24 - «Боруссия Дортмунд» → «Реал Мадрид» — 127 млн евро