Мажбурий ижро бюросининг Қарши шаҳар бўлимида ўтказилган сайёр суд мажлисида алимент тўлашдан бўйин товлаган қарздорларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилди.

Суд қарорига кўра, 26 нафар қарздорга 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Яна 26 нафар қарздор суд мажлиси давомида алимент бўйича қарздорлигини тўлиқ бартараф этгани сабабли, уларга нисбатан иш юритиш қонунда белгиланган тартибда тугатилди.

Қолган 8 нафар қарздорга эса алимент тўлаш мажбуриятини бажариш учун муддат берилди.