Click Apple Pay тўлов хизматини бизнесга улаш бўйича ҳамкор ҳисобланади. Компаниялар Click орқали Apple Pay’ни ўз сайтларига улашлари мумкин. Бунинг учун алоҳида техник ечим ишлаб чиқиш талаб этилмайди.
Apple Pay ёрдамида харидорлар сайт орқали буюртма беришда карта маълумотларини киритмасдан, Apple қурилмасида тўловни тасдиқлаш орқали харидни амалга оширишлари мумкин.
Бизнесингиз учун қандай афзалликлари бор?
Тез ва қулай тўлов. Харидорлар ҳар сафар банк картаси маълумотларини киритишлари шарт эмас. Бу тўлов жараёнини анча осон ва қулай қилади.
Харидни якунлаш учун камроқ ҳаракат. Буюртмани расмийлаштириш жараёни соддалашади, харидор эса тўловни камроқ босқичда амалга оширади.
Тайёр технологик ечим. Apple Pay’ни улаш билан боғлиқ техник ишларни Click ўз зиммасига олади. Бизнес учун алоҳида тўлов тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш талаб этилмайди.
Visa ва Mastercard карталаридан тўловларни қабул қилиш. Харидорлар Apple Pay’ни қўллаб-қувватлайдиган Visa ва Mastercard карталари орқали сайтингизда тўлов қилишлари мумкин.
Apple Pay’ни Click орқали улаш сайтингиздаги тўлов усулларини кўпайтириш ва харидорларга ўзлари ўрганиб қолган замонавий рақамли тўлов хизматидан фойдаланиш имконини беради.
Бизнесингиз учун Apple Pay’ни уламоқчимисиз?
Сайтимиз орқали ариза қолдиринг!
Реклама ҳуқуқи асосида












