19 Февраль

Президент Жиззах вилояти ҳокими бўлиб ишлаган вақтида қийин вақтлар бўлгани, шаҳарда болалар уйидаги оғир шароит ҳақида гапирди.

Наманган вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессияси ишида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Туманлардаги муаммолар таҳлил қилинаётган бир пайтда Чуст тумани Ғова қишлоғидаги Қирғизистонга чегара ўтказиш пункти ҳақида сўз борди.

Наманган шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давомида Наманган вилояти Уйчи тумани «тўртлиги» ишдан олинди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида бўлиб турибди. Ташрифнинг биринчи кунидаёқ президент қатор объектларга боришга, кўплаб одамлар билан мулоқот қилишга улгурди. Кимдир президентдан дакки эшитган бўлса, кимдир мақтовга сазовор бўлди.

Шавкат Шокиржонович Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими этиб тасдиқланди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Наманган вилоятида бўлиб турган президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этмоқда. Сессия давомида президент Наманганнинг олдинги ҳокими ҳақида илиқ фикр билдирди.

Наманган вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари 26-сессияси ишида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Анъанага кўра вилоятдаги ислоҳотлар таҳлил қилинди, деб хабар берди Kun.uz мухбири.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Наманганга ташрифида навбатдаги манзил «Ишга марҳамат» мономаркази бўлди. Давлат раҳбари бу ерда оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашди.

18 Февраль

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги «Art soft holding» ширкатининг илмий-амалий малака ошириш маркази ҳамда «Ишга марҳамат» мономаркази фаолияти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги хонадонлардан бирида меҳмон бўлиб, хонадон аҳли ва уларнинг қўшнилари билан мулоқот қилди. Мулоқот пайтида шу яқин атрофдаги масжиддан азон янгради.

«Ҳозир Наманган вилоятининг ўзи йилига 2 млрд доллардан кўпроқ инвестиция жалб қиляпти», – деди Шавкат Мирзиёев.

Кўпроқ янгилик
Top