4 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида «Исузу» ва «Ласетти» ўзаро тўқнашган. Оқибатда «Ласетти»да йўловчи сифатида кетаётган ҳайдовчининг отаси вафот этган.

Ижтимоий тармоқларда mehnat.uz сайтида Сурхондарё вилояти Ангор тумани тиббиёт бирлашмасида 747 минг сўм маош белгиланган врач бўш иш ўрни, бошқа бир ҳудудда эса 2,6 миллион сўм маош белгиланган мол доктори (ветеринар) бўш иш ўрни кўрсатилгани эътирозларга сабаб бўлди. Ангор туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази хабар юзасидан муносабат билдирди.

3 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида «Мatiz» ҳайдовчиси ухлаб қолиб «Nexia»га урилган. Оқибатда «Nexia» йўловчиси воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

2 Сентябрь

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Жигули» ва «Кобальт» ўзаро тўқнашган. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Интернетда видеоси тарқалаётган ҳодиса шу йил май ойида Денов туманида рўй берган. 7 киши ҳибсга олиниб, улар устидан очилган жиноят иши судга юборилиш арафасида турибди.

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳайдовчи ухлаб қолиши ортидан «Дамас» машинаси «Камаз» юк машинасининг ортидан урилган. Оқибатда «Дамас» ҳайдовчисининг ўғли оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

30 Август

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Ангор туманидаги 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилаётган қурилиш ишлари сифатсиз бажарилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат бўйича изоҳ берди. Унга кўра мазкур мактабда олиб борилаётган ишлар лойиҳа-смета асосида олиб борилмоқда.

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида икки кишининг ўзаро жанжали пичоқлашиш билан якун топган. Оқибатда улардан бири ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати олган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Жорий йил 29 август куни ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Денов туманида ички ишлар ходимлари фуқароларни ҳеч бир сабабсиз олиб кетаётгани айтилган видеолавҳа тарқалди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳолат бўйича Kun.uz’га маълумот берди.

29 Август

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида М39 халқаро автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинасига пневматик тўппончадан ўқ узган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

28 Август

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида яшовчи 108 ёшли момо президент томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланди. Мукофотни момога вилоят ҳокими Тўра Боболов топширган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Kun.uz’га хабар берди.

27 Август

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида Нексия велосипедда кетаётган шахсни уриб юборган. Оқибатда велосипед ҳайдовчиси вафот этган.

Кўпроқ янгилик
Top