Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мисрда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар дистрибюторлик маркази ва савдо уйи очилади
Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ва Мисрнинг "Ал-Наср экспорт-импорт" компанияси вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, учрашув чоғида Мисрда ўзбек компаниялари маҳсулотларининг дистрибюторлик маркази ва савдо уйини очиш бўйича битимни имзоланди.
Ушбу битим Ўзбекистон Савдо саноат палатаси ва Мисрнинг "Ал-Наср экспорт-импорт" компанияси раҳбарлари томонидан имзоланди.
Келишув Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаш ҳамда ишбилармонлар ҳамкорлигини кенгайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Миср ўртасида ўзбек товарлари учун бир ёки бир нечта савдо уйларини очиш, Мисрда ҳар икки томон учун мақбул бўлган шартларда дистрибьюторлик маркази ва ишлаб чиқариш кооперациясини ташкил этиш орқали ўзаро савдони ривожлантириш бўйича келишиб олинди.
Ушбу савдо ва дистрибюторлик марказлари орқали Европа, Яқин Шарқ ва Африка мамлакатларига республикада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилмоқда.