Ўзбекистон | 09:21 / 02.09.2021
3337
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчининг ўғли вафот этди

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳайдовчи ухлаб қолиши ортидан «Дамас» машинаси «Камаз» юк машинасининг ортидан урилган. Оқибатда «Дамас» ҳайдовчисининг ўғли оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 1 сентябрь куни соат 6:30лaрда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобиль йўлининг Сурхондарё вилояти Бойсун туманидан ўтган 1352-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

«Дамас» машинаси ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган «Камаз» машинасининг орқа томонига бориб урилган. Оқибатда «Дамас» ҳайдовчисининг ўғли оғир тан жароҳатлари олиб, Бойсун тумани шифохонасида вафот этган.

Дастлабки суриштирувларда «Дамас» ҳайдовчиси машинани бошқариб кетаётганда ухлаб қолгани ва натижада бошқарувни йўқотгани аниқланган.

Мавзуга оид