25 Октябрь

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида аукционда сотилган мулк савдога чиқариш талаблари бузилгани сабабли савдо бекор қилиниб қайтариб олинган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ижтимоий тармоқларда тарқалган видеомурожаат бўйича билдирган муносабатида маълум қилган.

23 Октябрь

Термиз шаҳрида ўғрилик жиноятини содир этиб қочиб юрган аёл ушланган.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида фуқаронинг пуллари, тилла тақинчоғи ва телефонини ўғирлаган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

22 Октябрь

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида уй ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

21 Октябрь

Трастбанкнинг Термиз филиали ходимлари тадбиркорнинг ҳисобрақамидаги 2,3 млрд сўмдан ортиқ пулларни ўзбошимчалик билан, банк тартиб-қоидаларига зид равишда “айлантиришган”. Тадбиркор қарийб 200 млн сўм зарар кўрганини айтмоқда.

20 Октябрь

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида фуқаронинг 10 тонна саримсоқ пиёзини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилоятида ўқишга киритиб қўйишини айтиб фуқароларнинг пулини ўзлаштирган, яна бир фуқарога уй олиб беришини айтиб ундан 1 900 АҚШ доллари олган шахс қўлга олинган.

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 266 та каптарни ноқонуний овлаган шахсга суд ҳукми ўқилган. Унинг ов қуроли мусодара қилиниб, 106 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган. Бу ҳақда экология муаммоларини ёритиб келадиган ekologuz канали хабар бермоқда.

Сурхондарё вилояти Узун туманида қарздор корхонадан 15 нафар фуқаронинг 115 миллион сўмлик иш ҳақлари ундириб берилган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

19 Октябрь

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида «ГАЗ-53» юк машинаси йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.

Ижтимоий тармоқларда Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро ўзини ИИБ ходимлари уриб тан жароҳати етказганини айтиб видео тарқатган. Мазкур видеолавҳа юзасидан Сурхондарё вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди. Унга кўра ҳолат вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган. Ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ҳайдовчи йўл талашиб бошқа бир ҳайдовчининг бошига тош билан уриб, унга оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top