Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда қарздор корхонадан 15 нафар фуқаронинг 115 миллион сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди
Сурхондарё вилояти Узун туманида қарздор корхонадан 15 нафар фуқаронинг 115 миллион сўмлик иш ҳақлари ундириб берилган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судида «Узун пахта тозалаш» АЖдан меҳнат шартномаларини бузиб, 15 нафар ишчи-ходимнинг иш ҳақини ўз вақтида тўлаб бермагани юзасидан киритилган даъво аризаси кўриб чиқилган.
Суд корхонага 15 нафар ишчи-ходимнинг ўз вақтида тўланмаган жами 114 миллион 820 минг 219 сўмлик иш ҳақларини тўлаб бериш бўйича қарор чиқарган.
Мазкур ижро ҳужжати МИБ Узун туман бўлими иш юритувига қабул қилиниб, дарҳол ижро ҳаракатларига киришилди ва тарафлар огоҳлантирилган.
Қайд этилишича, МИБ Узун тумани бўлими томонидан «Узун пахта тозалаш» АЖнинг ҳисобрақамларига банд солиниб, инкассо топшириқномасига асосан иш ҳақлари тўлиқ ундириб олинган. Ишчи ходимларнинг иш ҳақлари банк пластик карталарига тўлиқ ўтказиб берилган ва уларнинг аризасига кўра ижро ҳужжати белгиланган тартибда тугатилган.
Мавзуга оид
21:29 / 07.08.2025
“Ойлигим ошмаяпти” — ходим ва иш берувчи орасидаги доимий муаммо
20:56 / 23.07.2025
Эндигина диплом олганларга қайси соҳаларда юқори маош таклиф этилади?
13:42 / 19.07.2025
Йил бошидан бери 10 мингдан ортиқ ходимнинг 130 млрд сўмга яқин пули ундириб берилди
21:06 / 04.04.2025