29 Октябрь

Сурхондарё вилояти Денов туманида Тожикистонга тегишли юк машинасининг тиркамаси чиқиб кетиб рўпарадан келаётган Nexia машинаси билан тўқнашган. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси вафот этган.

Сурхондарёда МИБ вилоят бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида алимент ундириш бўйича 22 мингга яқин ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда бугун 2021 йил 29 октябрь куни МИБ вилоят бошқармасида ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида ўзаро жанжалда ука акасини пичоқлаб оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарёда мактаб ўқувчилари ўртасида аёвсиз муштлашув содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Хабар бўйича вилоят ИИБ ахборот хизмати муносабат билдирди.

Сурхондарё вилояти Узун туманида тадбиркорлик субъектига электр энергиядан ҳисобланган асоссиз қарз суд қарори билан бекор қилинган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.

28 Октябрь

Сурхондарёда Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилади. Бу ҳақда бугун 28 октябрь куни Шавкат Мирзиёев томонидан тегишли қарор имзоланган.

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида содир бўлган ЙТҲда қоидаларни бузиб ҳаракатланган ҳайдовчи вафот этган.

Термиз шаҳрида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган арзон уйлардан олиб беришини айтиб фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сурхондарё вилояти Узун туманида фуқаронинг хонадонини тунаган ўғриларга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

27 Октябрь

Бугун Kun.uz’да Тахиатош, Бойсун, Бўстон ва Термиз туманлари ҳокимлари маҳаллий кенгаш депутатларини сессияга чақириш ҳақида қарорини сессия ўтиб бўлгандан сўнг чиқаргани ҳақида хабар берилганди. Мазкур хабар юзасидан Термиз ва Бойсун тумани ҳокимлиги ахборот хизматлари муносабат билдирди.

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида ўзаро жанжал оқибатида аёл эрини пичоқлаб оғир тан жароҳати етказган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида хорижга чиқишига чеклов ўрнатилган қарздор ота фарзанди вояга етгунча бўлган муддатни ҳисоблаб 101 миллион алимент тўлаган. Бу ҳақда Kun.uz’га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Кўпроқ янгилик
Top